RU

Последние новости

07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  0 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  3 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   8 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  15 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2

"Ҳуахин-Жиззах" иккинчи "Ардус"? Футзалчиларимизга Италиядан таклиф тушди - Дилшод Раҳматов Новости

"Ҳуахин-Жиззах" иккинчи "Ардус"? Футзалчиларимизга Италиядан таклиф тушди - Дилшод Раҳматов

2021 йил футболга нисбатан футзал терма жамоамиз учун омадли келди.

Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги термамиз Литва ареналарида ташкиллаштирилган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишни уддасидан чиқишди. Вакилларимиз гуруҳ босқичида Россия, Гватемала, Миср билан беллашиб якунда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олишди. Нимчорак финалда эса Эрон билан мардонавор курашишди. Бу биринчи тарихий натижа. Иккинчиси эса декабрь ойида сафарда илк бор Қозоғистонни таслим этилиши бўлди. Якунланган ажойиб мавсум ҳақида терма жамоа етакчиси, 2021 йилнинг энг яхши футзалчиси, деб топилган Дилшод Раҳматовни суҳбатга чорладик.


-  2021 йилнинг энг яхши футзалчиси, деб эълон қилинганингиздан сўнг ажабландингиз. Бу совринни кутмаганмидингиз?

- Ростдан ҳам кутмаган эдим. Хусниддин Нишонов ёки Даврон Чориев укаларимдан биттасига насиб қилса керак, деган ҳаёл бориди. Шуни ҳисобга олиб бемалол ҳаяжонли лаҳзаларни видеога олиб ўтиргандим. Кейин эса мени эълон қилишди. Бундан хурсандман. Бундай эътироф бизни янада кўпроқ ишлашга ундайди. Мазкур ютуқ бутун футзал терма жамоамизники.

- Ўтган мавсум фаолиятингиздаги энг яхшисими? Ёки қайсидир ёдда қолган мавсумингизга бу ютуқларни алмаштирган бўлармидингиз?

- Ҳозирда футзал чемпионатимиз давом этмоқда. Ҳар бир мавсумнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Доим олдимга юқори мақсадларни қўяман. Дейлик "Ардус" жамоаси билан кўп ютуқларга эришдик. Футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб борганмиз. Хитой клубларида ўйнадим, кубокларда ғолиб чиқдик. "Ҳуахин-Жиззах" билан ўтган мавсумда олтинга тенг учинчи ўринни қўлга киритдик. Сабаби таркибдаги бор маҳаллий ижрочилардан фойдаланилди. Бунда вилоят ҳокими Солиев Эргаш Алибекович ва мураббий Нодир Элибоевни ҳиссаси катта бўлди, дея оламан. 

- Жаҳон чемпионатидаги натижа ва мавсум сўнггида Қозоғистонни тарихда биринчи маротаба таслим этилиши ёш футзалчиларда кучли рақибни юта олиш кўникмасини берадими? 

- Жаҳон чемпионати ёддан чиқмайди. Таркибимизда ўзига ишонган ёш футболчилар бор эди. Бунга қадар ҳам кучли терма жамоалар билан ўйнагандик. Венесуэла, Аргентина, Португалия ва ҳоказо. Мавсум охирида Қозоғистон билан ўтказган иккита ўйин турлича таассурот қолдирди. Кўп вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз уларнинг ўйинига қараб тактикамизни ўзгартирдик. Рақиб сафида дунёнинг энг кучли учта дарвозабонларидан бири Игита тўп тепади. Оёқда ҳам яхши ўйнаш қобилиятига эга. Футзалчиларимизнинг кўзи ҳар доим ёниб туради. Юрагида ўти бор. Бунда алабатта ғалабага бўлган ишончни ошишига хизмат қилади. Футзалимиз тўғри йўлда. Шуни ҳисобига дунёнинг исталган жамоаси билан ғалаба учун ўйнай оламиз. 

- Жаҳон чемпионати истаймизми, йўқми халқаро арена. Футзалчиларга ўзини кўрсатиб олиши учун реклама. Сизга ёки терма жамоадаги бошқа футзалчиларга Европа, Осиё клубларидан таклифлар бўлдими?

-  Жаҳон чемпионатидан сўнг Италиянинг иккинчи дивизион, Хитойнинг яна бир жамоасидан таклиф бўлди. Хитой варианти хужжатлар билан боғлиқ сабабларга кўра ўхшамади. Италиядагилар 3-4 кишини сўрашди. Лекин "Хуахин-Жиззах" клуби билан амалда шартномамиз борлигини айтдик. Шахсан ўзим кетмас эдим. Оилавий шароитим сабаб четда ўйнай олмайман. Ёшларимизда эса имконият бор. Италия клуби ҳам оёғини тираб туриб олгани йўқ. Ўртадаги агентлар орқали бўлди. Охири келиша олишмади. 

- Миср билан ўйиндан олдин кийиниш хонасида катта мотивация берганингизни видеолари чиқди. Бу мундиалдаги энг муҳим палла эдими?

- Мундиалда руҳий тайёргарлик катта саҳнага чиқади. Ўйиндан олдин диққатни жамлаб олиш керак. Ҳар бир учрашувдан олдин етакчи сифатида шундай мотивация бердик. Миср билан ўйинни ютишимиз талаб қилинарди. Бошқа натижа қониқтирмасди. Керакли гапларни топиб гапиришга ҳаракат қилдик. 

- "Ҳуахин-Жиззах" иккинчи "Ардус" бўла оладими?

- Менимча бунга ҳали вақт керак, деб ўйлайман. "Ардус" бир неча йиллар давомида шакллантирилган жамоа эди. Кўп футзалчиларни ўзи етиштириб чиқарди. Жиззахда эса асосан миллий терма жамоа ўйинчилари тўп тепмоқда. "Ардус"ни даражасига чиқиш учун кўпроқ ёшларга эътибор беришимиз лозим. 

- Мухлисларга тилакларингиз, кейинги режалар ва ёш футзалчиларга тавсияларингиз...

- Ҳар доим ўз устиларида кўпроқ ишлашларини айтаман. Меҳнат қилишдан қочмасликларини, олдинга интилишларини сўраб қоламан.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика