RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари Новости

Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари

Ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигаси бир қатор ёш футболчиларнинг кашф этилиши билан ёдда қолди.

Улар нафақат ўз жамоаларида муҳим фигурага айланди, балки мухлислар ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини ўзига торта олди. Энди эса янги мавсум арафасида ушбу иқтидор эгалари олдида янада катта синов турибди. Бугун Суперлига старт олади. Шу муносабат билан ўтган мавсум лигада порлаган ва бу мавсумда ҳам ўз клубига улкан умидлар бахш этаётган ёш футболчиларга тўхталиб ўтмоқчимиз.

Беҳруз Каримов

Сурхон жамоасининг 2007 йилда туғилган футболчиси Беҳруз Каримов ўтган йилги мавсум ажойиб ўйинлари билан кўпчиликнинг ёдида қолди. Позицияси бўйича ҳимоячи ҳисобланувчи Каримов ҳужум гуруҳини ҳам фаол равишда қўллаб-қувватлади.

У ўтган йилги мавсум давомида жамоасининг 14 та ўйинида иштирок этди. 11 та баҳсни асосий таркибда бошлади ва ҳимоячи бўлишига қарамай, 4 та гол урди.

Шунингдек, футболчининг ўйини Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи — Фабио Каннаваронинг ҳам назаридан четда қолмади. Терма жамоанинг қишда ташкил этилган йиғинига Беҳрузжон Каримов биринчи марта жалб этилди. Ушбу йиғин доирасида Хитой термасига қарши ўтган назорат ўйинида футболчи миллий жамоадаги дебют голини киритишни ҳам уддалади.


Амир Тўрақулов

"Бунёдкор" жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси Амир Тўрақулов ўтган мавсум жамоадаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Футболчи мавсум давомида "қалдирғочлар"нинг 25 та ўйинида майдонга туширилди. Амир ушбу ўйинларнинг 16 тасини асосий таркибда бошлади. Ҳужумчи мавсум давомида 3 та гол киритди ва битта голли узатма амалга оширди.

Футболчининг "Насаф" ва "Қўқон-1912" жамоаларига урган голлари жамоасига дуранг натижани келтирди. 19-турда "Бухоро" дарвозасига киритган тўпи эса учрашув тақдирини ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.


Сардор Баҳромов

Ўтган йилги мавсум ўртасида "Насаф" жамоаси жиддий йўқотишга учради. Жамоанинг етакчи футболчиси Акмал Мозговой клубни тарк этди. Шундан сўнг, Рўзиқул Бердиев ушбу таянч яримҳимоя чизиғида 20 ёшли Сардор Баҳромовни ўйнатишни бошлади.

Таъкидлаш керакки, Сардор учун дастлабки мавсум жуда омадли бўлди. Футболчи жамоада муқим ўрин эгаллаш билан бир қаторда Осиё Элит Чемпионлар Лигасида "Ал Ҳилол" ва "Ал Ваҳда" клублари дарвозасига ажойиб голларни ҳам киритди.

Баҳромовнинг юқори савиядаги ўйини Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваронинг эътиборига ҳам тушди ва италиялик мутахассис футболчини миллий жамоанинг 2 та йиғинига жалб этди.


Фирдавс Абдураҳмонов

"Динамо" жамоаси учун 2025 йилги мавсум кутилганидан ҳам яхшироқ ўтди. Бунда жамоадаги тажрибали футболчилар билан бир қаторда ёш иқтидорларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Мана шундай ёш футболчилардан бири Фирдавс Абдураҳмонов эди.

2005 йилда туғилган Фирдавс ўтган мавсум жамоасининг 23 та ўйинида иштирок этди. Ушбу ўйинларда футболчи 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Унинг "Андижон" ва "Хоразм" клублари дарвозасига киритган голлари ўйин тақдирини ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Якунда Фирдавс Абдураҳмонов ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг январь-февраль ойларида ташкил этилган йиғинига жалб этилди.


Лазизбек Мирзаев

2023 йил ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзини бутун дунёга намойиш эта олган Лазиз Мирзаев 2026 йилги мавсумни Суперлига клубида ўтказади.

Лазиз ўтган мавсум Испаниянинг "Леганес" ёшлар жамоасида тўп тепган ва йил бошида "Ғазалкент" клуби томонидан трансфер қилинган эди. Шундан сўнг, Тошкент вилояти жамоаси уни "Локомотив" клубига ижарага берди ва Мирзаев яна ўзининг жонажон жамоасига қайтди.


Ўзбекистон Суперлигаси ёш иқтидорларга бой. Юқорида номлари қайд этилган футболчиларнинг порлашини тахмин қилиш осондир. Бироқ лигамизда шундай талант эгалари борки, улар ҳали ўз маҳоратларини бизга тўлалигича кўрсатишга улгуришмаган ва мана шундай ёш иқтидорларни кашф этиш бизнинг энг асосий мақсадларимиздан биридир.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+2   
27 фев 15:34:56
Bahodir
Sardor Bahromov va Behruz Karimovlar hali milliy jamoamizga kerakli futbolchilar bölishadi
   
27 фев 15:44:01
nasafchempion♡
Bu yil nasafdan koʻplab yoshlar porlab chiqadi. Bahodir Xalilov, sharjaga gol urgan Abdunazarov
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика