Хави “Барса” мураббийи бўлса, асосий таркибда кимларни кўрмоқчилигини айтди
29 мар 2020 21:43
Новости
Хави “Барса” мураббийи бўлса, асосий таркибда кимларни кўрмоқчилигини айтди
Каталонияликларнинг собиқ футболчиси ва ҳозирда “Ал Садд” устози сифатида ишлаётган Хави “Барса”ни қандай жамоани шакллантириш нияти борлигини айтди.
“Таркибнинг кўп қисми, дарвозабон (Марк-Андре тер Штеген)дан бошлаб ақл бовар қилмайдиган даражада кучли.
Хорди Алба – дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси, Пике – дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси, Бускетс – дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси, Месси – дунёнинг энг яхши футболчиси.
Шунингдек, “Барса”да яна 10 йил қолиши мумкин бўлган Суарес, де Йонг ва Артур ҳам бор. База жуда яхши.
Қанотга Неймар каби ўйинчини олиб келган бўлардим, бунга шубҳа қилмайман, футбол нуқтаи назаридан бу ажойиб трансфер бўларди.
“Барселона”да бари жойида, аммо “Бавария”дагидек вингерлар етишмайди. Кўп нарса керак эмас: Жейдон Санчо, Серж Гнабри”, дейди испаниялик мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии