Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"
16 мар 13:33
Новости
Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"
Гави Испания чемпионатидан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйин (5:2) 92-дақиқасида захирадан майдонга тушди. У сўнгги марта 2025 йил 23 август куни "Леванте"га қарши учрашувда (3:2) ўйнаганди.
"Бу жуда қийин бўлди, ҳатто ўтган сафаргидан ҳам оғирроқ. Бу энг оғриқли жараён эди ва кундалик ҳаёт ҳам қийин кечди. "Камп Ноу"даги муҳит, ўз одамларим ва мухлислар билан бирга бўлишни ҳис қилиш — буни сўз билан ифодалаб бўлмайди, жуда бахтлиман. Ханс Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек. Ундан жуда миннатдорман. У ҳар доим менга ишонган", – деди 21 ёшли футболчи.
Гави 2025 йилнинг сентябрида ўнг тиззасидаги менискни даволаш учун артроскопия амалиётини ўтказган. У жамоасининг 40 та ўйинини ўтказиб юборди. 2025/26 йиоги мавсумда эса 3 та ўйинда 1 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии