Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"
16 мар 22:18
Новости
Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"
Кэррикнинг натижалари яхши, аммо...
Айни пайтда манкунианликлар АПЛ турнир жадвалида 30 та ўйиндан сўнг 54 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб туришибди. Шунга қарамай, Кин раҳбарият бунга алданмаслиги керак деб ҳисоблайди:
"Ўйлайманки, бундан ҳам яхшироқ вариантлар бор. Ҳа, Майкл ўзи бошқарган ўйинларда ажойиб натижа кўрсатди. Мен унинг олдида шляпамни ечаман ва агар у ёзда бу ишни олса, унга омад тилайман. Аммо "Манчестер Юнайтед"нинг кейинги менежери лавозимига анча яхшироқ номзодлар борлигига ишонаман".
"Вақтинчалик мураббий бўлиш осон"
Киннинг фикрича, Кэррикнинг ҳозирги муваффақияти унинг елкасида ортиқча босим йўқлиги билан боғлиқ:
"Кўпчилик ўйинчиларга вақтинчалик мураббий ёқади. Аммо шартномалар, мавсумолди тайёргарлик, тиббий ходимлар ва трансферлар бўйича қарор қабул қилиш керак бўлганда, вазият бутунлай ўзгаради. МЮни бошқариш учун совринлар ютиш ва еврокубокларда қатнашиш борасида анча тажрибалироқ мутахассис керак, Кэррикда эса бу нарса ҳозирча йўқ".
Кин кимларни таклиф қилмоқда?
Рой Кин клуб раҳбариятига эътибор қаратиш лозим бўлган аниқ номзодларни ҳам санаб ўтди:
"Бозорда мураббийлар етарли. Диего Симеоне ва Луис Энрике. Улар орасидан энг яхшисини топишга ҳаракат қилиш керак. Шунингдек, Жейми Реднапп тилга олган Томас Тухель ҳам ажойиб вариант".
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии