Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"
16 мар 01:52
Новости
Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"
"Нефтчи" аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев Суперкубок финалидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашув кутилганидек курашларга бой кечди. Энг кучли рақиблар тўқнашган баҳс бўлди. Ўйлайманки, кучли жамоа ғалаба қозонди. Мақсадим ҳар бир учрашувда ўзимни яхшироқ кўрсатиш. Алоҳида мотивация йўқ эди. "Пахтакор"да ҳам ўйнаганман, биласиз.
Янги мураббий келди ва услубимиз ўзгарди. Энди ҳужумкор ўйин намойиш этяпмиз. Тўртта ҳимоячи услубига ўтдик. Ўтган мавсум билан солиштирадиган бўлсак, ҳозир кўпроқ ҳужумга эътибор қаратяпмиз", — деди Иброҳимҳалил Йўлдошев финалдан сўнг.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии
И там получится Успех тебя Иброхимхалил.Болелшик и из из АнАндижан