Хамес "Реал"дан АПЛ клубига 25 млн евро эвазига ўтиши мумкин
06 июл 2020 10:17
Новости
Хамес "Реал"дан АПЛ клубига 25 млн евро эвазига ўтиши мумкин
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес мавсум якунланганидан сўнг клубини ўзгартириши мумкин.
Мадридликлар бир йилдан сўнг шартномаси якунланадиган 28 ёшли колумбиялик футболчи билан хайрлашишга тайёрлар.
Айнан шу сабаб "Реал" хавбекни тахминан 25 миллион евроларга сотиб юборишига тўғри келади.
Бир йил олдин "Атлетико" ва "Наполи" Хамес учун 45-50 миллион таклиф қилишганди, аммо "қироллик клуби" бу таклифларга рад жавобини берганди.
Ўйинчига ҳозирда "Реал"нинг Хамесни пастроқ нархга қўйиб юборишини билиб турган "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Эвертон" ва "Вулверхэмптон" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Агар футболчи "Сантьяго Бернабеу"да қолса, мадридликлар унинг маошини камайтириш борасида келишувга эришишга ҳаракат қилишади. Хамес айни дамда йилига 7 миллион евро маош олади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии