Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"
16 мар 01:16
Новости
Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"
– Ғалаба билан табриклаймиз. “Нефтчи” жамоаси суперкубок чемпионлиги билан футбол нуқтаи назаридан бир қанча юқорига юксалди. Саволим шундан иборатки, ўтган мавсум Суперлигада йигирма тўрт йил деганда "Нефтчи" чемпион бўлганда, жамоа янги даврга қадам қўйди дейилди ва бу қайси маънода тўғри эди. Лекин мураббий ўзгарди, бу мавсум жамоа сизнинг қўлингиз остига ўтди ва бу сизнинг қўл остингиздаги биринчи кубок. Хўш, бу эски эрани давом эттирилишими ёки сизнинг қўл остингиздаги янги эрани бошланишими?
– Албатта, ўтган йилга келадиган бўлсак, аввалги мураббийга ҳам раҳмат айтаман. Жамоа учун жуда кўп хизматлар қилган. Энди бу ҳолат мураббийнинг қисмати. Жамоани қабул қилиб олганимдан кейин, ўйин услубини, ғояларини ва олдига қўйилган мақсадларни ўзгартирдик. Тубдан ўзгартирдик, чунки жамоа кўпроқ ҳимоявий футболга урғу берганди. Жамоани қабул қилганимдан кейин кўпроқ ҳужумкор футболга ўйнашга мажбур қиляпмиз ва бу ўзини оқлаяпти. Футболчиларга раҳмат айтаман. Улар ҳам биз томонимиздан айтилган кўрсатмаларни чиройли бажаришяпти ва шунга яраша натижалар яхши бўляпти. Даврга келадиган бўлсак, ҳар битта жамоа ўзини олдига юқори мақсадлар қўяди. Ҳар йили янги давр бошланади деб ўйлайман.
– Кеча матбуот анжуманида Икром Алибоев асосий таркибга тушадими деб савол бергандим. Бугун қайсидир маънода Ратиньо ҳам асосий таркибга қайтди ва Жокич асосий таркибда тушгани юз фоиз ўзини оқлади. Чунки у марказни эгаллади десак бўлади. Мана шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз.
– Ушбу позицияда кўп танловлар бор. Икром Алибоев, Ратиьо, Жокич. Улар юқори савиядаги футболчилар. Шунинг учун учрашувга кўпроқ Ратиньо тайёр эди. "Пахтакор" майдон марказида доминантлик қилишини ҳисобга олган ҳолатда иккита таянч ҳимоячи билан ўйнадик. Жокич кўпроқ ҳимоявий ҳолатларда жамоага ёрдам берса, Ратиньо ҳужум бошлашда ва якунлашда кўпроқ фойдаси тегар эди ва бу ўз сўзини айтди, у гол урди. Ўйлайманки, қарорлар тўғри бўлган.
– Менимча, бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси Иброҳимхалил Йўлдошев бўлди. Қайси шогирдингиздан кўнглингиз юз фоиз тўлди бугун? Албатта, жамоавий ўйин билан ғалаба қозонилади. Лекин айнан қайси шогирдингизни ўйини ўзгача таассурот қолдирди? Менимча, Иброҳимхалил Йўлдошев ўзгача ажралиб турди.
– Йўқ. Битта одамни ажратиш нотўғри. Ҳамма футболчилар аъло даражада ҳаракат қилишди. Бунинг учун уларга чуқур миннатдорчилик билдираман. Чунки майдонда ҳар битта футболчи жонини берди. Кеча ҳам айтгандим, ўйинда тактикадан кўра характер биринчи ўринга чиқади. Футболчиларга раҳмат айтаман, улар характер кўрсатишди. Майдонда ҳақиқий жанг бўлди.
– "Пахтакор" тўпга кўпроқ эгалик қилгандай бўлди, улар ўйинда доминантлик қилгандай туюлди. Лекин "Нефтчи" якунда ғалаба қозонди. Бу фикрга қўшиласизми?
– Йўқ, қўшилмаган бўлардим. Ўйлашимча, тўп назорати иккала жамоада ҳам юқори бўлмади. Иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этди, ҳужумкор футбол бўлди. Шунинг учун тўп назоратининг ўзи жамоага ҳеч нарса бермайди. Бизнинг мақсадимиз кўпроқ ҳужумлар уюштириш ва рақиб дарвозаси олдида кўпроқ хавфли вазиятлар яратиш эди.
– Ўйин тактик ғояларингиз остида ўтди деб ҳисоблайсизми ёки футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига ғалаба эришилдими?
– Маҳоратни оладиган бўлсангиз, "Пахтакор" таркибида ҳам шундай футболчилар кўп. Терма жамоага номзод, терма жамоанинг асоси бўлган футболчилар кўп. Ҳеч қанақасига "Пахтакор" маҳорат жиҳатдан биздан паст эмас. Бундай босимда, бунақа финалларда кўп ҳолларда кўп тактикалар йўқолади. Яна ўша гапимга қайтадиган бўлсак, характер. Футболчилар бугун характер кўрсатишди. Шунинг учун ўйлайманки, жамоа ғалаба қозонди.
– "Нефтчи" бугун "Пахтакор"нинг прессингида хотиржам ўйнади ва бу билан Клопп давридаги "Ливерпул"ни эслатиб юборди. Бу алоҳида "Пахтакор"га ишланган тактиками ёки жамоанинг фалсафасига айланиб бормоқдами?
– Бу саволни кутган эдим. Прессингга келадиган бўлсак, "Пахтакор"ни ўрганиб чиққан пайтимизда, уларга қарши ўйнаётган кўп жамоалар прессинг қилмас эди. "Пахтакор"га тўпни берарди, ўзи иккинчи зонада, учинчи зонада ҳимояланарди ва бу билан "Пахтакор" ўз доминантлигини кўрсатарди, футболчилар хотиржам ўйнашарди. Биз шуни ўрганиб чиққан ҳолатда учрашувнинг бошидан прессинг қилишга қарор қилдик ва жамоанинг ҳимоядан ҳужумга чиқишини кесиб қўйдик. Рақибни узун паслар билан ўйнашга мажбур қилдик.
– Кўпчилик Ислом Исмоилов муваффақатсизликка учрайди деганди. "Нефтчи" мавсумни ажойиб бошлади, учта ғалаба, бугун соврин. Сизни танқид қилганларга қандай муносабатдасиз?
– Бир нарсага ҳайрон қоламанки, биз ўзбек мураббийларимиз-да. Ўзбек мураббийларни мухлислар қўллаб-қувватласа, хурсанд бўлардик. Нима бўлса ҳам биз шу ердамиз, ватан учун қўлдан келганча хизмат қиламиз. Мухлислардан сўраб қолардикки, қўллаб-қувватласин. Биз Ўзбекистоннинг фарзандимиз. Яхшими-ёмонми, доим шу юртда бўламиз. Шунинг учун бунақа нарсаларга эътибор қаратмайман. Мақсадим – доим олдига интилиш ва ўз меҳнатим билан, натижаларим билан нотўғри фикрларга жавоб бериш.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии
Кулгули фикр ёзишни хам сиздан ургандик.
Энди кутизи шартта кисинде Байрамни давом этрвуринг. Хоким бувангиз булмаса баклашкани копкогини хам ютолмасди. Ортикхужаевга хам рахмат этиш эсиздан чикмасин.
Лекин курдимки бу уйинда пахтакор хохлаганда Нефтчи дарвозасига камида 2 та гол уриши мумкун эди. Хулоса шуки бу кубок купрок Фаргона хокимига керак экан. Ахир шунча йил пул тикиб нимадир ютиш керак ку тугрими.