"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади
13 мар 19:03
Новости
"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади
"Diario AS" маълумотларига кўра, "Манчестер Сити"га қарши ўйинда шошилинч алмаштирилганидан сўнг ҳимоячи дастлабки тиббий текширувдан ўтди ва унда ўнг оёқ орқа мушаги жароҳати аниқланди. Якуний хулоса эса фақат МРТ текширувидан кейин чиқарилади, чунки шифокорлар аниқ ташхис қўйиш учун аввал шиш камайишини кутмоқда.

Расмий баёнот ҳали берилмаган бўлса-да, француз футболчисининг Манчестерда бўлиб ўтадиган иккинчи ўйинда иштирок этиши имконсиз деб баҳоланмоқда.
"Реал" мураббийлар штаби ҳимоянинг чап қанотида ўзгариш қилишга тўғри келишини қабул қилди ва бу позициядаги асосий масъулият эҳтимол ёш Нико Каррерас зиммасига тушади.
Айтиш жоизки, бу мавсумда Менди атиги 5 ўйинда иштирок этди ва мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб майдондан ташқарида ўтказди.
"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви 17 мартдан 18 мартга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии