RU

Последние новости

12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  0 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  3 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  15 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  8 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  60 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  9 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  2

Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди Новости

Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди

Гвардиола жамоаси "Вест Хэм"ни енгиши учун 25 та уриниш ҳам ёрдам бермади.

"Арсенал" АПЛ 31-турида қийинчилик билан, лекин "Эвертон"ни мағлубиятга учрата олди ва ўша паллада иккинчи ўриндан 10 очкога илгарилаб кетди. Аммо "Сити" захирасида 2 та ўйин бор эди. Ва улардан биринчисини «шаҳарликлар» сафарда "Вест Хэм"га қарши ўтказишлари зарур эди. 

Эътиборли жиҳати бу баҳсда Гвардиола захира ўриндиғида ўтира олмасди — мураббийнинг сариқ карточкалари сони кўпайиб кетди. Испаниялик мутахассис Лондондаги Олимпия стадионидаги учрашувни трибунадан, деярли 90 дақиқа қўлида телефон билан томоша қилди. Норасмий маълумотларга кўра, у майдон четида қулоқчинлар билан ўйинни кузатган Пеп Лейндерс билан алоқада эди.

Тўғрисини айтганда, дастлабки 30 дақиқа анча сокин руҳда кечди. "Сити" 77% вақт давомида тўпга эгалик қилди, аммо чинакамига хавфли вазиятлар ярата олмади. Ундан кейин эса танаффусгача ҳар икки жамоа голлар билан алмашишди. Аввалига Бернарду Силва тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди, аслида бу вазиятда португалиялик тўпни шерикларига узоқ бурчакка ташлаб бермоқчи эди. Қандай бўлса-да, жуда чиройли гол чиқди ва мавсум охирида шартномаси якунига етадиган Бернарду "Сити"ни тарк этишига ишониш ҳам қийин.

Бироқ икки дақиқа ўтиб Доннарумма дарвозасини ҳам ишғол этишди. Бироқ бу сафар дарвозабонга саволлар пайдо бўлди. Бурчакдан Боуэнга йўналтирилган тўп анча узоқ вақт ҳавода учди ва голкипер бир қарорга келиши учун етарли имкониятга эга эди. Тўпга чиқишга уринган италиялик эса унга ета олмади, дарвоза эса бўш қолганди. Ўз навбатида, дарвозабон Мавропаноснинг дарвоза тўққизлигига зарбасини қайтариши ҳам деярли имконсиз эди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, чизиқ ортига тушди.

«Вест Хэм»нинг ўйиндаги статистикаси: дарвозага битта зарба ва 1 та гол. «Сити» тахмин қилинганидек фаолроқ эди. Биринчи бўлимнинг ўзида Холанд ўзи зарба бермай, тўпни Семеньога ташлади, Антуан эса дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Иккинчи бўлимда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан норвегиялик узоқ бурчакни нишонга олди, лекин "Вест Хэм" голкипери тўпга ета олди.

Икки Пепнинг бири "Сити" таркибида икки футболчини алиштиришга қарор қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида бирданига Доку ва Шерки майдонга тушди. Сал ўтиб – Фоден ва Рейндерс ҳам жангга ташланди. Меҳмонлар ҳужум уюштириш, вазиятлар яратишда ортиқча муаммога дуч келмасди, бироқ улардан наф чиқаришнинг имкони бўлмаётганди. Нунес ажойиб вазиятга бўлди, аммо уни зарарсизлантира олишди, Холанд ва Шеркининг зарбалари эса қайтарилди.

"Сити"нинг голи шунчаки вақт масаласидек туюларди. Рейндерс 83-дақиқада жарима зарбасидан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Мезбонлар ҳимоясига босим сония сайин кучайиб борарди. Сўзимиз исботи сифатида бурчак зарбалари статистикасига эътибор қаратсак — 1:15. Қўшиб берилган иккинчи дақиқада Холанднинг кучли зарбасидан кейин тўп Мавропаноснинг бошига шундай тегди-ки, ҳимоячини ўзига келтириш учун 2 дақиқа керак бўлди. Сўнгги имконият эса Марк Гехида бўлди. Стандарт вазиятда олдинга борган марказий ҳимоячи марказий ҳужумчилардек имкониятга эга бўлди, аммо яқин масофадан форвардлардек зарба бера олмади. Аслини олганда юнонистонлик ҳимоячининг аниқ зарбаси эмас, англиялик ҳимоячининг ноаниқ зарбаси катта эҳтимол чемпионлик пойгасига якун ясаб берди.   

Натижада, иккинчи голни ура олмаган «Сити»нинг дурангга рози бўлишдан бошқа имкони қолмади. Бу очко "Вест Хэм"га хавфли зонадан чиқиб олиш имконини берди, лекин "Фулхэм"га қарши турдаги ўз ўйинини ҳам дурангга олиб бора олган "Ноттингем Форест" қўшимча кўрсаткичлар бўйича яна 17-поғонага кўтарилди. "Сити" эса энди "Арсенал"дан 9 очкога ортда қолмоқда. Бу вазиятда Пеп жамоаси захирасидаги битта ўйин ҳам умумий тасаввурга унчалик таъсир қилмаётгандек.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
16 мар 12:43:13
Pes Akkim2
Shu gol urgan Mavropanos Arsenalda oʻynagan edi 2018-yillarda
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика