RU

Последние новости

09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  0 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  3 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  23 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59

Вилоят ҳокими иштирок этган, янги футболчилар таништирилган тадбирда "Андижон" жамоаси янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказди Новости

Вилоят ҳокими иштирок этган, янги футболчилар таништирилган тадбирда "Андижон" жамоаси янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказди

Янги мавсум старти олдидан Суперлига жамоалари тақдимот маросимини ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Бу йил Суперлигага қайтган "Андижон" жамоаси кеча "Ёшлар маркази"да янги футболчилар ва жамоа аъзоларини таништирди. Унда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, мухлислардан иборат фан клуб аъзолари ва янги футболчилар иштирок этди. Унда дастлаб сўзга чиққан вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жамоага омад тилаган ҳолда янги мавсум бошланаётгани билан табриклади. 


Қишки трансферлар ойнасида жамоага келиб қўшилган футболчиларга қуйидаги рақамлар берилди. 

Игорь Литовка - 72

Дилшод Комилов - 4

Фарҳод Бекмуротов - 8

Аҳтам Назаров - 91

Леван Арвеладзе - 9 

Сардор Абдунабиев - 11

Сардор Азимов - 13

Нодари Кавтарадзе - 88 

Бобур Фарҳодов - 7

Рубин Хебай - 99


Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга махсус 10-рақамли футболка топширилди. 


Яқинда якунига етган Андижон вилояти ҳокими кубогида зафар қучган ўринбосарлар жамоаси аъзолари ҳам тақдирланди. 


Тадбир давомида жамоанинг бу йилги уй ва сафар либослари ҳам кўрсатиб ўтилди. "Андижон" футболчилари фойдаланадиган қизил форма махсус дизайн асосида буюртма қилинган бўлиб, унда "Бобур Арена" жойлашган жойнинг тапографик харитаси туширилган.  Хаво ранг либосда жамоанинг рамзи ҳисобланган бургут тасвири жойлаштирилган. Бу ҳақида клуб бош директори Улуғбек Мирзаев маълумот бериб ўтди. 


Танишинг "Андижон" - 2023


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика