RU

Последние новости

19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  0 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  10 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  24 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  23 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Вадим Абрамов: "Динамо"да қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади" Новости

Вадим Абрамов: "Динамо"да қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади"

Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Динамо" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.



- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда юзага келган имкониятларимиздан фойдаландик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик. Бироқ бўлим ўрталарига келиб ўйинимиз бироз сусайди. Бундан мезбонлар унумли фойдаланиб, пенальтидан гол уриб кетишди. Умумий айтганда, сифатли футбол намойиш этдик.

- Нима учун "Динамо" мавсум охирига келиб уйғонди?

- Бизда оптимал таркиб бўлмаётганди. Четлатишлар, жароҳатлар тўлиқ таркиб билан ўйнашимизга халал берди. Ҳатто марказий ҳимояда битта номинал ҳимоячи билан ҳам ўйнадик. Бугун бизда тўлиқ таркиб майдонга тушди ва натижа ҳам шунга мос бўлди.

- Жамоа Про лигага тушиб кетди. Сиз "Динамо"да қоласизми?

- Буни мен ҳал қилмайман. Клуб раҳбарияти қандай қарорга келишига боғлиқ.

- Агар ўзингизга қолса-чи?

- Айтиб ўтдим, барчасини клуб раҳбарияти ҳал қилади. Ҳозир мен бу борада ҳеч нарса дея олмайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика