RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  2 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди Новости

"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди

Мадриднинг "Реал" клуби бугун бўлиб ўтадиган мавсумнинг энг яхши футболчисига топшириладиган "Олтин тўп"ни топшириш маросимини бойкот қилишга қарор қилди.

Бу ҳақда "The Athletic" хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, бу қарорни "Реал" президенти Флорентино Перес қабул қилган. Бунга мадридликлар ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг 2024 йилда соврин ололмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Вини 2024 йилги "Олтин тўп" учун сўровномада "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрига имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллаганди.

2024 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун даъвогарлар қаторида "Реал"нинг 7 нафар вакили ҳам бор эди. Энг яқин таъқибчилар "Манчестер Сити" ва "Арсенал"нинг ҳар бирида тўрттадан вакил бўлган. Қайд этиш жоиз, Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти энг яхши мураббий деб топилганди.

2025 йилги "Олтин тўп" учун "Реал"нинг 3 нафар футболчиси даъвогар: англиялик Жуд Беллингем, франциялик Килиан Мбаппе ва бразилиялик Винисиус.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика