RU

Последние новости

12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  4 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  16 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  22 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  41 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  1 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2

Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади Новости

Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади

Ўзбекистон Кубогида ярим финал босқичи етиб келди.

Самарқанднинг "Динамо"си ва Тошкентнинг "Пахтакор"и тўқнашуви мусобақанинг асосий интригасига айланди. Абрамов шогирдлари ўз тарихини янгилаш арафасида турибди, "шерлар" эса орқага чекинишга йўл қўймайди.

"Динамо"нинг Суперлигадаги ишлари қандай кетяпти?

Биринчи даврани кўтаринки кайфиятда ўтказган "Динамо" иккинчи даврани унчалик барқарор бошламади. Охирги 6 учрашувда 2 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият – жами 9 очко. Бу натижа ёмон эмас, лекин юқори мақсадлар учун етарли ҳам дейиш қийин. Жамоа ўйинида мазмун бор, аммо Абрамов захира масаласида қийинчиликка дуч келиши мумкин. Айниқса, мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида ротацияга эҳтиёж ортиши табиий.

"Пахтакор" қайта курашга кирди

"Шерлар" иккинчи даврада 14 очко тўплаб, совринли ўринлар учун қайта курашга қўшилди. "Нефтчи" устидан муҳим ғалаба, ОКМКга қарши мағлубият ва Ғузорда йўқотилган очко – ушбу йўлдаги асосий воқеалар. Мавсум якунига қадар 8 тур қолди, рақиблар билан очко тафовути катта эмас. "Нефтчи"дан 5, "Насаф"дан 9 очко орқада. Асосий рақобатчи сифатида ОКМК ва "Бунёдкор" кўзга ташланади.


"Динамо" тарихи янгиланадими?

Самарқанд клуби ўз тарихида бешинчи бор Кубок ярим финалида. Илгари 4 марта ушбу босқичгача етган, 2000 йилда "Дўстлик"ка қарши финалда (1:4) майдонга чиққан. Бу – клубнинг Кубок тарихидаги энг яхши натижаси бўлиб қолмоқда. Энди Абрамов шогирдлари ўша натижани янгилаш имкониятига эга.

Келинг, ўша финал таркибларига назар ташлаймиз:

Ўзбекистон Кубоги 1999/2000 мавсум. Финал

"Дўстлик" – "Динамо" 4:1

29.06.2000. Тошкент. "Пахтакор" стадиони, 30 000 томошабин

Бош ҳакам: Гали Имомов

Голлар: Жафар Ирисметов (10, 68), Фарид Хабибуллин (24), Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (87) – Ойбек Усмонхўжаев

"Дўстлик": Алишер Аҳмедов, Февзи Давлетов, Рустам Шоймардонов, Бахтиёр Ашурматов, Бахтиёр Қамбаралиев, Олег Собиров, Мухтор Қурбонов, Павел Кайгородов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Фарид Хабибуллин, Жафар Ирисметов.

Захирадан тушганлар: Алишер Базаров, Вячеслав Понамарёв, Нўъмон Ҳасанов, Алексей Жданов.

"Динамо": Герман Безденежних, Раҳматулло Фузайлов, Андрей Заҳаров, Фарҳод Нуруллаев, Сарвар Шарипов, Илья Ромас, Эльшан Гамбаров, Шерзодбек Шарипов, Ойбек Усмонхўжаев, Шуҳрат Жабборов, Мухсин Муҳаммадиев.

Захирадан тушганлар: Равшан Базаров, Олим Тиллаев, Илҳом Шарипов, Денис Гладков, Аъзам Ҳафизов.


Кубок Тошкентга қайтадими?

"Пахтакор" Кубок тарихида энг кўп ғолиб чиққан жамоа – 13 марта. Аммо "шерлар" сўнгги марта 2020 йилда кубокни қўлга киритган. Кейинги йилларда соврин "Насаф" ва "Андижон" қўлида бўлди. Чемпионлик имкониятлари камайгани боис Камолиддин Тожиев шогирдлари учун Кубок – ОЧЛга чиқишнинг асосий йўлига айланиши мумкин. Бир ўйинлик тўқнашувларда эса ҳар қандай натижа қайд этилиши эҳтимолдан холи эмас.

Ўзаро баҳслардаги устунлик кимда?

"Динамо" ва "Пахтакор" Кубокда 6 марта куч синашган, устунлик пойтахт клуби томонида. Бироқ сўнгги йилларда Абрамов жамоаси "шерлар" учун ноқулай рақибга айланди. Охирги 5 баҳсда "Динамо" 2 марта ғалаба қозонди, "Пахтакор" фақат бир марта юта олди, яна икки учрашув дуранг билан якунланди. 2023 йилда айнан кубокда "Динамо" чорак финалда "шерлар"ни мусобақадан чиқариб юборган эди (3:2).


Хулоса

"Динамо" ва "Пахтакор" ўртасидаги ярим финал — бу шунчаки кубок баҳси эмас. Бу тарих ва нуфуз, анъана ва янгиланиш тўқнашуви. Самарқандликлар учун — йиллар давомида орзу қилинган финалга қайтиш имконияти, пойтахтликлар учун эса — йўқотилган нуфузни тиклаш ва яна ўзини Кубок хони ҳисобланишини исботлаш имтиҳони.

Бир ўйин тақдири бутун мавсумнинг манзарасини ўзгартириши мумкин. Шу боис ҳам бу баҳс нафақат мухлислар, балки бутун ўзбек футболи учун катта интрига ва ҳаяжон билан кутилмоқда.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

+1   
25 сен 11:56:17
Saidjahon
Холис мухлис сифатида айтаман Пахтакор финалга чикса кизикиш купрок булади чунки водийда Пахтакор мухлислари хам бор.
+1   
25 сен 11:30:34
Faxriddin
Пахтакордан зушёр билинглар нима булса хам ютказиб куймасин
   
25 сен 12:42:47
Рома
Ответ на комментарий пользователя Жалоладдин Мухаммадович✈
Шу эски ўйинлан видео записн қайрдан топса бўлад
Эски видеони нима киласиз?Янги уйинни куриб мазза килинг.Оллох насиб этса галаба козонади Динамо.Унака аввалги кучли таркиб Динамода булмаган
   
25 сен 11:42:35
Жалоладдин Мухаммадович✈
Шу эски ўйинлан видео записн қайрдан топса бўлад
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика