Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади
25 сен 17:23
Новости
Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади
Ўзбекистон Кубоги ярим финалидаги "Пахтакор" – "Динамо" учрашувида илк бор бош ҳакам VAR текширувидан кейинги якуний қарорини бутун стадион бўйлаб эълон қилиши кутилмоқда.
Бу тартиб ФИФА томонидан 2023 йилдан бошлаб халқаро майдонда амалиётга киритилган. Мақсад – стадиондаги мухлислар ва телевидение орқали кузатаётган томошабинларга ҳакамнинг қарорини янада аниқ ва очиқ тарзда тушунтириш.
Ҳакам қарорининг эълон қилиниши Европа ва жаҳон ареналарида синовдан ўтган бўлиб, футбол ўйинларида шаффофликни оширишда самарали восита сифатида эътироф этилмоқда.
Энди ушбу тажриба Ўзбекистонда ҳам илк бор тест режимида синовдан ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии
2. Адабий тилда гапиришармикин ёки шевадами?