RU

Последние новости

14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  13 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  9 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  14 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  31 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   1

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон – Эрон ўйини олдидан бўлиб ўтадиган расмий тадбирлар рўйхати Новости

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон – Эрон ўйини олдидан бўлиб ўтадиган расмий тадбирлар рўйхати

Яна саноқли соатлардан сўнг Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақанинг “C” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, олимпиячиларимиз илк ўйинини 9 январь санасида Эронга қарши ўтказади.

8 январда эса ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Дастлаб эрталаб соат 10:00да (Тошкент вақти билан соат 8:00да) терма жамоалар менежерлари, маъмурлари ва матбуот котиблари, шунингдек учрашув комиссар ҳамда назоратчилари иштирокида йиғилиш ўтказилади. Жамоаларнинг ўйинларни қандай рангдаги либосда ўтказишларига ойдинлик киритилади, қолаверса ташкилий масалалар муҳокама этилади. Сўнгра соат 12:00да “Тинсуланон” стадиони анжуманлар залида терма жамоалар устозлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақани бевосита Таиланддан ёритиб бориш учун 17 нафар ўзбекистонлик журналист аккредитациядан ўтди.

Соат 16:30да эса терма жамоамиз ўйинолди расмий машғулотини ўтказади.  Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика