RU

Последние новости

17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  1 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  4 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  9 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1

U-20 ЖЧ. Нигерия сардори мавжуд бўлмаган клуб аъзоси сифатида ФИФА рўйхатидан ўтган Новости

U-20 ЖЧ. Нигерия сардори мавжуд бўлмаган клуб аъзоси сифатида ФИФА рўйхатидан ўтган

Нигерия ёшлар терма жамоаси сардори Даниэль Бамейи U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун мавжуд бўлмаган клуб футболчиси сифатида ФИФА рўйхатидан ўтган.

"Бамейи "Юм-Юм" ФК клуби аъзосида сифатида рўйхатдан ўтган. Бироқ бундай клуб мавжуд эмаслиги ҳақида маълмуотлар бор", деб ёзган америкалик журналист Брайан Скиретта.

Ўнг қанот ҳимоячиси Доминикан Республикаси (2:1) ва Италия (2:0)га қарши ўйинларда майдонга тушган. Африкаликлар гуруҳдаги охирги учрашувини Бразилияга қарши ўтказади.

Own Goal Nigeria хабарига кўра, 17 ёшли ўйинчи ўз федерацияси томонидан Нигериянинг "Юм-Юм" клуби футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Суриштирувларга кўра, ушбу клубни Абужада деб айтишган, аммо ушбу шаҳарда ҳеч қанақасига бундай клуб мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, африкликлар айни дамда ўз гуруҳида 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Агарда жамоа охирги турда ютқазмаса, 1-ўрин билан 1/8 финалга йўл олади. Ушбу босқичда ҳам ғалаба қозонган тақдирда чорак финалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан тўқнаш келиши мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика