Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"
16 сен 00:05
Новости


Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"
Пролига 14-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Жайхун" (5:2) учрашувидан сўнг "Жайхун" жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Куанишбай Оразимбетов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Аввало "ФарДУ" жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Биз баҳсни яхши бошладик, лекин охиригача кучимиз етмади. Камида дурангга умид қилгандик, аммо кетма-кет ўтказзиб юборилган голлар туфайли мағлуб бўлдик.
- Шундай бўлдики, жамоангиз 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди.
- Ҳа, аммо нимадир сабаб бўлиб футболчиларимиз охиригача ўйнай олишмади. Мағлубиятни ўрганиб, албатта таҳлил қилиб чиқамиз. Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Похожие новости

Комментарии