Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди
19 сен 2025 12:22
Новости
Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди
18 сентябрь куни УEФА Чемпионлар Лигасининг биринчи турида Бельгиянинг "Брюгге" жамоаси ўз майдонида "Монако"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Брюгге"нинг тажрибали дарвозабони Симон Миньоле 10-дақиқада Манес Аклиуш томонидан амалга оширилган пенальтини қайтариб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Миньоле 37 ёшу 196 кунлигида УEФА Чемпионлар Лигасида пенальтини қайтарган олтинчи энг ёши катта дарвозабонга айланди (учрашувлардан кейинги серия бундан мустасно).
Посбон фаолиятининг чўққисини "Ливерпул"да ўтказган. Бельгиялик футболчи 2013 йилдан 2019 йилгача "қизиллар" сафида ҳаракат қилган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии