Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум
19 сен 11:53
Новости
Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан шартномасини узайтиради, деб хабар берди ESPN.
Манбага кўра, томонлар янги шартнома имзолашга яқин турибди. Улар фақат бир нечта расмиятчиликлар ишларини якунлаши керак. Тез орада янги шартнома имзоланади.
Месси 2023 йилдан буён Америка клубида тўп тепади. 38 ёшли футболчи шу кунгача "Интер Майами" сафида 75 ўйин ўтказиб, 62 та гол урган ва 30 та голга ассистентлик қилган.
Аргентиналик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси шу йилнинг охиригача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии