RU

Последние новости

00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  2 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  5 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  7 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  4 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  4

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол" Новости

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичи олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аввало, Қирғизистон футзал федерациясига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Барча иштирокчиларга саралашда муваффақият тилайман.

Тайёргарлик масаласига келсак, биз бу ерга ўз вазифамизни бажариш учун келдик. Энг аввало, Осиё чемпионатига йўл олишимиз керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Саралаш босқичига 100 фоиз тайёрмиз.

Бизда ҳам баъзи муаммолар бор, айтайлик, жароҳат олган ўйинчилар масаласида, аммо бу бошқа мавзу, барибир тўлиқ тайёрмиз. Барча футболчиларимиз шай турибди. Тўғри, сўнгги ўртоқлик учрашувида Японияга ютқаздик, лекин бундан яхши сабоқ олдик. Бу ўйин бизга фойда келтирди деб ўйлайман.

Таркиб масаласида тўхталадиган бўлсак, саралаш ўйинларига деярли асосий таркибни олиб келдик. Чориев жароҳатдан кейин тикланиш жараёнида, чунки у узоқ вақт давомида жиддий жароҳатлар олганди. Кейинроқ у яна жароҳат олди ва бу сафаргиси анча оғир эди. Унинг ноябрь ойида сафга қайтишига умид қиламиз. У астойдил шуғулланмоқда, лекин ҳозирча ҳатто клубига ҳам ёрдам беришга тайёр эмас. 

Ропиевга келсак, бизда янги давр бошланмоқда. Қирғизистон бош мураббийи айтганидек, ҳар кимнинг ўз мезонлари бор. Бизнинг ҳам ўз вазифаларимиз мавжуд. Бизда янги федерация, янги раҳбарият, терма жамоада деярли 70 фоиз янги футболчилар жамланган. Биз келажакка қараб иш тутамиз ва шу мезонлардан келиб чиқиб, таркиб ёшартирилмоқда. Бу табиий жараён. Ропиев ҳақиқатан ҳам малакали футболчи, лекин келажакни ўйлаб, истиқболли ёш футболчиларни жалб қилишимиз керак. Бундай тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол", – деди 42 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон саралаш босқичида Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки учрашувни 20 сентябрь санасида Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика