RU

Последние новости

13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  0 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  4 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  4 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20

Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди Новости

Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди

"Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе ўз Instagram саҳифасида хайрлашув мактубини ёзиб қолдирди.

"Йигитлар, сиз билан ўйнаш шараф эди. Бизни кучлироқ қилган кўплаб ёрқин лаҳзалар, ғалаба ва қийинчиликларни биргаликда бошдан кечирдик.

Ёқимли дақиқалар учун, қўллаб-қувватлаганингиз, дўстлигингиз ва жамоамизни доимо бирлаштирган жанговар руҳингиз учун раҳмат. Мен чин дилдан ишонаманки, ҳар бирингизни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам буюк ишлар кутиб турибди. Келажакда омад!", – дея ёзиб қолдирган Тома.

Маълумот учун, Табатадзенинг сариқ карточкалари сони 4 тага етган. Шу боис у охирги турда майдонга туша олмайди. Кўринишидан грузиялик форвард наманганликлар билан шартномани узайтирмаган. 

32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларида 19 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва чемпионат тўпурари Драган Черандан 3 та гол ортда бораётган эди. "Навбаҳор" сўнгги турни 30 ноябрь куни ўз уйида "Андижон"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика