Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди
10 авг 07:30
Новости


Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди
"Барселона" ҳимоячиси Иньиго Мартинес расман фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
34 ёшли футболчи "Ал Насср" билан шартнома имзолади. Футболчи жамоага эркин агент сифатида ўтди ва 2026 йилнинг охирига қадар шартнома имзолади.
Иньиго Мартинес 2023 йилдан бери "Барселона"да ҳаракат қилиб келаётганди. У каталонияликлар сафида жами 71 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 6 та голли узатма бор.
Шунингдек, ҳимоячи Испания МТЖ сафида ҳам 21 та баҳсда майдонга тушган.
Похожие новости

Комментарии