RU

Последние новости

10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  1 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  7 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  7 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2

Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди" Новости

Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Ғанишер Қодиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин бўлишини билгандик ва чиндан шундай бўлди. Футболчилар бор кучи билан ҳаракат қилишди. Икки жамоа ҳам беллашув сўнгида ғалабани ўз томонига оғдириши мумкин эди. Кейинги ўйинларда муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз.

Гол урган вазиятимга келсак, тўп менга келган пайт рақиб дарвозасининг узоқ бурчаги очиқ эканлигини кўрдим. Шу боис, ўйлаб ўтирмасдан оёқ учида зарба йўлладим. 

"Шўртан" ҳар бир учрашувда яхши ўйин намойиш этмоқда, деб ўйлайман. Бир-икки майда деталлар натижаларимизга таъсир ўтказмоқда. Бу камчиликларни бартараф этиш ҳақида ҳақда мураббийлар бош қотиришмоқда. 

Тўғри, учрашув сўнгида бир киши кўп бўлиб қолганимизга қарамай, ўйинимизда бироз палапартишлик кўзатилди. Сабаби, футболчилар толиқиб қолишганди. Улар нафақат тўп билан, балки тўпсиз кўп югуришди. 

Кейинги турда "Қўқон-1912"ни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Ҳар қандай жамоа ўз майдонида яхшироқ ўйин намойиш этишади. Бу жамоалар турнир жадвалининг охирги ўринларида боратгани учун икки ҳисса кўпроқ куч билан ҳаракат қиламиз. "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди. Ғалаба турнир жадвалида юқорилашимизга сабаб бўлиши мумкин", деди ғузорликларнинг ягона голи муаллифи.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика