RU

Последние новости

11:42"Насаф"да нима гаплар?  0 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  1 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  7 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  7 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15

Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта" Новости

Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"

Суперлиганинг 17-тури доирасида "Бунёдкор" - "Шўртан" баҳси якунланганидан кейин мезбонлар футболчиси Носир Абдусаломов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин қийин ўтди. "Шўртан" ўйинга яхши тайёгарлик кўргани билинди. Уч очко қўлга киритмоқчи эдик, ўхшамади. 

- Бу ўйин концерт сабабли "Бунёдкор"да эмас, "Жар" стадионида ўтказилди. Бу ўйинга қанчалик таъсир қилди?

- Баҳс "Жар"да бўлишини билардик. Энди бу майдонга мослашишимиз керак. Чунки олдиндаги 2-3та ўйинимизни шу ерда ўтказамиз. 

- Жамоанинг чемпионликка имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бу ҳақда ўйлашга ҳали эрта. Ҳар бир учрашувда максимал очколар тўплашга ҳаракат қиляпмиз. Йил охирида турнир жадвалига қараймиз. 

- "Бунёдкор" ушбу мавсумда турнир жадвалидаги фаворитларни мағлуб этяпти, бироқ ўртадаги жамоаларга қарши ўйинларда очколар йўқотмоқда. Бу рақибни менсимаслик билан боғлиқ эмасми?

- Ундай демаган бўлардим. Биз ўйинларга максимал тайёрланамиз. Ўзимиздан кучсизроқ бўлган жамоаларга қарши ўйнаш қийинроқ бўлади. Лекин ўйинга юз фоиз эътиборимизни қаратамиз. Натижаларда муаммолар бўлиб туради.

- Кейинги ўйин "Сурхон"га қарши бўлади.

- "Сурхон"га уч очко учун борамиз. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз керак. 

- Бугунги ўйиндаги энг яхши футболчи сифатида ўзингизни эътироф қилган бўлармидингиз?

- Йўқ. Темурхўжа Абдухолиқов яхши ўйин ўтказди. Ҳимоячиларимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика