RU

Последние новости

21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  51 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  1 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  16 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  1 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  2 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  8 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  7 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  4 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  1

Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" – "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 17-тур

"Насаф" – "Андижон" 1:1

7 август 2025 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Шавкат НасибуллаевСанжар Шоюсупов, Авазбек Абдуллаев, Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Александр Попов

VAR: Акобир Шукуруллаев

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Голлар: Дамир Темиров 5, - 0:1. Ойбек Бозоров 60, - 1:1 (Муродбек Раҳматов). 

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 6.Муродбек Раҳматов, 8.Зафармурод Абдирахматов (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 85), 10.Драган Черан (17.Суҳроб Нуруллоев, 85), 14.Шароф Муҳитдинов (24.Сардорбек Баҳромов, 66), 18.Ҳусайн Норчаев, 19.Стефан Чолович (7.Аденис Шала, 66), 22.Игорь Голбан (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 57), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Олександр Воробей, 2.Алибек Давронов, 33.Баҳодир Халилов, 71.Жавоҳир Убайдуллаев.

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 8.Шаҳзод Азмиддинов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев (99.Муҳаммадали Усмонов, 82), 11.Отабек Жўрақўзиев (7.Исмаил Акинаде, 63), 13.Сардор Азимов, 18.Дамир Темиров (4.Исломбек Маматказин, 90), 23.Дониёр Абдуманнопов (17.Фарходжон Соҳибжонов, 90), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов (88.Шохжаҳон Ёрқинбоев, 82).

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 14.Абдураҳмон Комилов, 22.Усмонали Исмоналиев, 41.Муҳаммадюсуф Мирқодиров.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Азмиддинов 40, Муҳаммадкарим Тоиров 64, Дамир Темиров 64, 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ


90+9. Ўйин тугади - 1:1.

90+5. ЗАРБААААА! Усмоновнинг ҳаводан узатган тўпини Акинаде боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегди! 

90+4. ЗАРБАА! Шалаинг узатмасидан кейин Баҳромов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, Токотаев ўз ўрнида 

90+2. ЗАРБАА! Муродбек Раҳматовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

90. Ўйинга 9 дақиқа қўшилди

90. Ўзгаришлар. "Андижон". Темиров ва Абдуманнопов ўрнига Маматказин ва Соҳибжонов тушди

87. УХХ! Азмиддинов ва Муҳаммадиев боши билан тўқнашиб кетишди, шифокорлар уларга ёрдам беришди

85. Ўзгаришлар. "Насаф". Абдираҳматов ва Черан ўрнига Муҳаммадиев ва Нуруллоев тушди 

84. Зарба! Муродбек Раҳматовнинг кучсиз зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди 

82. Ўзгаришлар. "Андижон". Абдуманнонов ва Саиднуруллаев ўрнига Ёрқинбоев ва Усмонов тушди 

81. ЗАРБА! Насруллаев чап қанотдан олдинга ўтди ва зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 

76. УХХ! Норчаев жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам пенальти йўқ деди. ВАР текширувидан кейин пенальти йўқлиги тасдиқланди 

71. ЗАРБАААА! Норчаев-Шала-Черан комбинациясини Драган зарба билан якунлади, Токотаевдан сейв!

69. "Насаф"нинг ҳужуми, Норчаев-Черан-Шала комбинацияси ноаниқ пас туфайли узилиб қолди 

66. Ўзгариш. "Насаф". Чолович ва Муҳитдинов ўрнига Шала ва Баҳромов тушди 

64. Огоҳлантириш. "Андижон". Дамир Темиров

64. Огоҳлантириш. "Андижон". Муҳаммадкарим Тоиров

63. Ўзгариш. "Андижон". Жўрақўзиев ўрнига Акинаде тушди 

60. ГОЛ! Ойбек Бозоров жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллади ва рақибларни чалғитиб дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди, тўп йўл йўлакай Ҳамиджоновга тегди - 1:1. ГОЛНИ КЎРИШ




57. Ўзгариш. "Насаф". Голбан ўрнига Ғайбуллаев

51. "Насаф" ҳисобни тенглаштириш учун бор кучи билан олдинга ўтмоқда, аммо меҳмонлар яхши ҳимояланишмоқда 

46. Иккинчи тайм бошланди 



45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча ҳисоб 0:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди 

43. ЗАРБА! Ҳусайн Норчаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Токотаев тўпга эга чиқди 

40. Огоҳлантириш. Шаҳзод Азмиддинов 

36. Зарба! Дамир Темиров жарима майдони ташқарисидан анча ноаниқ зарба берди

31. Хавфли вазият! Мезбонларда жарима тўпи. Бурчакка яқин жойдан Абдираҳматов узатган тўпни Норчаев дарвозага йўллай олмади, Насруллаевнинг бош билан йўллаган кучсиз зарбасидан кейин тўпни Токотаев ушлаб олди 

29. ЗАРБАА! Чолович узатган тўпни Норчаев боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Қанот ҳаками офсайдни кўрсатди 

27. Зарба. Бурчакдан узатилган тўпни Голбан боши билан дарвозага йўллади, анча ноаниқ 

26. ЗАРБАА! Чераннинг бош билан узатган тўпини Голбан яқин масофадан дарвозага зарба берди, Новак жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди! 

23. Умар Эшмуродов йиқитилди, жарима тўпи. Муҳитдиновнинг йўллаган зарбаси жонли девордан қайтди, Чоловичнинг зарбаси йўлига Азмиддинов тўғаноқ бўлди 

22. Хавфли вазият! Чолович ўнг қанотдан жарима майдонига кириб орқароққа тўпни узатди, Муҳитдиновнинг зарбаси йўлига Ҳамиджонов тўғаноқ бўлди 

21. Яна Муҳитдиновдан узатма, яна Чераннинг зарбаси ноаниқ кетди 

17. Зарба! Муҳитдинов чап қанотдан узатган тўпни Драган Черан чамаси 25 метрлардан дарвозага йўллашга уринди, анчагина ноаниқ

13. "Насаф" тезкор ўтказиб юборилган голдан кейин ўзига келишга қийналмоқда. "Андижон" чемпионга сюрприз тайёрлаб қўйган экан

6. Саидумархон Саиднуруллаев ўтган турда ҳам Темировга голли узатма берганди. Бугунгиси расман голли узатма бўлмаса ҳам голда у яна иштирок этди 

5. ГОЛ! Ўнг қанотдан Саиднурллаев узатган тўпни Дамир Темиров дарвозага йўллади, Неъматов қайтарган тўпни Темировнинг ўзи дарвозага жойлаб қўйди - 0:1. 




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

+6   
07 авг 19:09:44
Максуд Умаралиев
Насафга хурмат саклаган холда Андижонни мард мухлислари учун Андижонга галаба козонсин(Навбахор мухлиси)!
+5   
07 авг 20:26:48
Real.M & Chelsi
Shatskix jamoasi bugun ochko olsa kerak,Tokotayev darvozada yaxshi turib bersa,omad Anjan(Sog'diyona muhlisi)
+4   
07 авг 19:14:31
Saidjahon
Водийдан ташкарида мен хурмат киладиган жамоа севимли жамоамга карши уйнаркан.Нииа хам деймиз Андижонимизга омад.
+3   
07 авг 21:43:59
barselona7
Бердиев ол ана у чолни майдондан. Бутун ўйин давомида умуман югурмади курашмади ҳам. Шунчаки одам ҳисобига юрибди майдонда. Ҳозир адашиб ўйин охирида дайди гол уриб қўйса ҳам шу фикрда қоламан. Насаф ўйинини орқага тортаётган энг катта фигуралардан бири бу қария Черан.
+3   
07 авг 21:23:39
Fast TV
Ответ на комментарий пользователя Фарход
Рефери пенальти бермаса, ёки Насафга ён босмаса '"'Андижон '"' ютади, уверенно уйнаяати,
Tushidami oʼngidami?
+3   
07 авг 21:03:47
Д И Н А М О жон
Уйинни курмаепман агар андижон ютса бу интрига учун насафи маглубияти деб хисоблайман тамом
+3   
07 авг 20:52:55
Zafarbek Joʻrayev
Damir Temirov yaxshi boshladi 2- davrani
+3   
07 авг 20:42:49
barselona7
Насаф бу кетишда очко йўқотса керак. Агар ғалаба қозонса анча олдинга чиқиб олади. Бу эса бироз интригани камайтиради ва бу Суперколаакфалига фалсафасига мос келмайди. Лекин ҳали вақт етарли. Омад.
+2   
07 авг 22:02:49
barselona7
Суперлигадаку бир амаллар аммо ОЧЛ Элит дигасида нима қилмоқчи Насаф бу Черан билан? Бутун ўйин давомида бир киши кам ўйнаётгандек бўлди. ОЧЛ да ҳам шунақа қиладими? У ерда Андижон, Сурхон, Шўртан, Хоразм бўлмайди. Ал Ҳилол, Ал Наср Ал Иттиход, каби жамоаларга қарши ҳам Черанни бутун ўйин давомида ўйнатмоқчими? Анави Шалами Чалами деган легионерини ҳам кўчадан олиб келган кўринади.
+2   
07 авг 21:55:13
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Fast TV
Nasaf bu Nasaf! Hech kimda yoʼq kubok Nasafda bor! Hisob tenglashdi 1:1
Узрку канака кубок хеч кимда йу́к лекин Насафда бор . Агар у́ша даврдаги Офк кубогини айтвотган бу́лсангиз худди Супер лига жамоаси Про лига кубогини ютгандай гап чунки у пайтда Насаф Очл жамоаси эди . Хафа бу́лмангку Насафга хурмат саклагани холда айтаман у́ша пайтдаги у кубок мактанадиган кубок эмас эди .
+2   
07 авг 21:22:54
Fast TV
Nasaf bu Nasaf! Hech kimda yoʼq kubok Nasafda bor! Hisob tenglashdi 1:1
+2   
07 авг 21:02:40
Фарход
Рефери пенальти бермаса, ёки Насафга ён босмаса '"'Андижон '"' ютади, уверенно уйнаяати,
+2   
07 авг 20:41:47
barselona7
Насаф бу кетишда очко йўқотса керак. Агар ғалаба қозонса анча олдинга чиқиб олади. Бу эса бироз интригани камайтиради ва бу Суеркалаакф
+2   
07 авг 19:38:29
Obidjon
Bugun Nasafdan chiroyli oʻyin va ishonchli gʻalaba kutamiz. Roʻziqul Berdiyev va Nasafga omad tilayman. Andijon jamoasiga ham omad faqat Nasafdan boshqa jamoalarga qarshi oʻyinlarda. Olgʻa QASHQADARYO faxri NASAF.
+2   
07 авг 19:12:54
Saidjahon
Ответ на комментарий пользователя Максуд Умаралиев
Насафга хурмат саклаган холда Андижонни мард мухлислари учун Андижонга галаба козонсин(Навбахор мухлиси)!
Тилак учун рахмат сог булинг.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика