Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди
21 мар 20:32
Новости
Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди
Бўлажак учрашувга тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоага 25 нафар футболчи – 3 нафар дарвозабон, 10 нафар ҳимоячи, 8 нафар ярим ҳимоячи ва 4 нафар ҳужумчи чақирилди. Ўйин учун якуний қайдномага 23 нафар ўйинчи киритилади.
Таркибдан Ўзбекистон Суперлигасида тўп тепадиган икки нафар футболчи – "Сўғдиёна" ҳимоячиси Зоир Жўрабоев ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Алишер Шукуров ҳам жой олган.
Эроннинг "Сепахон" клуби ҳимоячиси Ваҳдат Ханонов ўйин амалиёти йўқлиги сабабли Тожикистон терма жамоасига жалб этилмади, "Гол Гоҳар" ярим ҳимоячиси Амадони Камолов эса жароҳати туфайли бўлажак баҳсни ўтказиб юборади.
Миллий жамоанинг ўқув-машғулот йиғини 23 март куни Душанбеда бошланади.
Таъкидлаб ўтамиз, Осиё Кубоги-2027 саралаш турнирининг "А" гуруҳи олтинчи туридан ўрин олган Тожикистон ва Филиппин терма жамоалари ўртасидаги учрашув сешанба, 31 март куни Ҳисордаги Марказий стадионда бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00 да бошланади.
Тожикистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2027 саралаш турнири доирасидаги Филиппинга қарши ўйин учун таркиби:
Дарвозабонлар: Рустам Ятимов ("Ростов", Россия), Олег Баклов ("Туран Товуз", Озарбайжон), Далер Азизов ("Ҳосилот");
Ҳимоячилар: Зоир Жўрабоев ("Сўғдиёна", Ўзбекистон), Меҳрубон Каримов, Сайёди Ковусшо (иккаласи ҳам – "Равшан"), Аҳтам Назаров ("Вахш"), Манучеҳр Сафаров, Табрез Исломов, Содиқжон Қурбонов, Алижон Кароматуллозода (барчаси – "Истиқлол"), Фурқон Раҳимзода ("Ҳосилот"), Аҳмаджон Шоев ("Сардор");
Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев ("Локомотив", Болгария), Эҳсони Панжшанбе, Шервони Мабатшоев (иккаласи ҳам – "Теренгану", Малайзия), Алишер Шукуров ("Қизилқум", Ўзбекистон), Амирбек Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов (иккаласи ҳам – "Истиқлол"), Жовидон Хушвақтов ("Барқчи"), Жамшед Махсумов ("Равшан");
Ҳужумчилар: Шаҳром Самиев ("Ал-Карма", Ироқ), Шериддин Бобоев ("ПСМ Макассар", Индонезия), Рустам Соиров, Далер Шарипов (иккаласи ҳам – "Истиқлол").
Бош мураббий – Горан Стеванович (Сербия).

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии