Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади
21 мар 21:35
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 мартдан эътиборан Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди.
Хабарингиз бор, бош мураббий Фабио Каннаваро томонидан FIFA Series мусобақаси учун жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати аввалроқ эълон қилинган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу рўйхатдан жой олган Жалолиддин Машарипов, Ҳусниддин Алиқулов, Аббосбек Файзуллаев, Дилшод Комилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Абдулла Абдуллаев, Алибек Давронов ва Ҳусайн Норчаев турли даражадаги жароҳатлари туфайли йиғинни ўтказиб юбориши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз FIFA Series лойиҳаси доирасида қуйидаги учрашувларда майдонга тушади:
27 март, соат 19:00 | Ўзбекистон – Габон
30 март, соат 19:00 | Ўзбекистон – Венесуэла
Ҳар иккала учрашув ҳам пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии