Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди
21 мар 20:08
Новости
Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди
Янги Каледонияда таваллуд топган футболи афсонаси Кристиан Карамбё мамлакат терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишига умид қилмоқда.
"Барчамиз Янги Каледония терма жамоасида ўйнашни хоҳлардик, аммо бизнинг давримиз ўтиб бўлди. Эндиги асосий вазифа – бўлажак жаҳон чемпионатида иштирок этишга тўла ҳақли бўлган ҳозирги авлодни қўллаб-қувватлаш. Умид қиламанки, улар плей-офф турнирида нималарга қодир эканликларини намойиш этишади. Биз – Тинч океани жангчилари миллатимиз, йигитлар эса кўзланган маррага етиш учун ўзларининг руҳий матонати ва ақл-заковатини ишга солишлари талаб этилади", деди 55 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Янги Каледония плей-офф босқичида дастлаб Ямайкага қарши баҳс олиб боради. Мазкур жуфтликда устун келган жамоа Конго Др билан беллашади. Плей-офф ғолиби эса Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии