RU

Последние новости

14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  0 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  0 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  15 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   11 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  9 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11

Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари Новости

Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони – Рустам Нортожиев ("Қўқон-1912")

Жароҳати боис жамоасига ёрдам беролмаган дарвозабон Азизхон Исақов ўрнига дарвозани қўриқлаган Рустам Нортожиев "Локомотив" билан ўйинни (1:1) муносиб ўтказди. 29 ёшли посбон баҳс мобайнида 3 та сэйв амалга оширди, шулардан бирида жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Championat.asia ходимлари турнинг энг яхши дарвозабони масаласида қийинчиликка дуч келмади ва Нортожиев жиддий рақобатсиз, аммо муносиб равишда 3-турнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътроф этилди.


Championat.asia сайти талқинида 3-турнинг энг яхши мураббийи – Тимур Кападзе ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" якунига етган турда "Пахтакор" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Наманганликлар "Пахтакор" стадионида ортиқча босим ҳис этмади ва майдонда ўйинни назорат қилди. Бош мураббий Тимур Кападзенинг ишланмалари тўла самара келтирди ва "шерлар" етакчилари режага асосан "қурорсизлантирилди". "Навбаҳор" ёрқин ўйин кўрсатган ҳолда иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ишончли ғалабани тантана қилди. Шундай қилиб, марказий тўқнашувда ғолиб чиққан Тимур Кападзе Championat.asia сайти талқинида тур мураббийи деб топилди.     


Championat.asia сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси – Жамшид Искандеров ("Нефтчи")

Ислом Исмоилов қўл остидаги "Нефтчи" ушбу турда Самвел Бабаян бошчилигидаги "Андижон"ни тор-мор келтириб (3:0), кетма-кет учинчи ғалабасини тантана қилди ва жадвалда якка пешқадам бўлиб турибди. Учрашув тақдирини "1+2", яъни битта тўп киритиб, иккита ассист амалга оширган "маэстро" Жамшид Искандеров ҳал этди. Фарғоналиклар тажрибали хавбекнинг 42-дақиқадаги паси орқали ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймдаги голи ва узатмаси орқали 3 очкони расмийлаштириб қўйди. Championat.asia сайти сўзсиз ва ҳеч бир иккиланишларсиз айнан Искандеровни 3-турнинг энг яхши футболчиси дея эътироф қилди.


Championat.asia сайти талқинида 3-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Алишер Одилов ("Нефтчи")

Юқорида ёзилганидек, "Нефтчи" бу турда ўз майдонида "Андижон"ни меҳмон қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мезбонларнинг 42-дақиқадаги комбинацион ҳаракатлари ва геометрик паслари аниқ-тиниқ амалга оширилди. Якунда вингер Алишер Одилов вазиятга нуқта қўйди — ҳужум қанотда Убайдуллаев, Исмоилов орқали бошланиб, Йовович ва Искандеровнинг ақлли паси орқали ривожланди ва якунда Одиловнинг голи билан тугади. Шу тариқа, 24 ёшли ўйинчи турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

+2   
13 мар 15:43:37
Каримжон Матхолиқов
Бошландииии яна ўша Бобур Мансуровнинг "Мен уларнии кўролмайман зубной паста сурт" дейдику ўша эсимга тушиб кетида нимагадир
+1   
13 мар 15:18:30
Тохир Гайибов
Койил! Балли Нефтчи! Шу тахлитда давом этаверинглар! Гапирган гапириб колаверади,биз олга интилаверамиз,худо хохласа!
   
13 мар 17:33:28
Hilol
Жамшид маэстро эмасдур... Лекин ўтган йилги чемпион
   
13 мар 17:13:51
mirabzal
хич канакасига темир яхши тренермас кучсиз
-2   
13 мар 14:56:44
Sayfuddinovich86
Iskanderov maestromi??? Manimcha, o'rtamiyonadan salgina yaxshiroq futbolchi, hattoki o'zimizning ligada ham.
33ga kirdi, termada yetakchi bo'lish tugul, asosiy o'yinchiyam bo'lolmagan qanaqa maestro.
-3   
13 мар 17:51:48
STENLESS..R
Ответ на комментарий пользователя Sayfuddinovich86
Iskanderov maestromi??? Manimcha, o'rtamiyonadan salgina yaxshiroq futbolchi, hattoki o'zimizning ligada ham. 33ga kirdi, termada yetakchi bo'lish tugul, asosiy o'yinchiyam bo'lolmagan qanaqa maestro.
Шу мазстро Зрон билан уйинда пенальтинияи расво килганди пенальти тепишидан олдин Даврон Файзиев роса мактаганди яхшигига мушками бор деб
-3   
13 мар 15:04:03
Koku
Маэстро деб юлдуз кивлришган буни, маэстро везде маэстро булиш кк, а бу биззи маэстро буса Европа уерда тура турсин осиеда хам узини курсатолмадию
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика