Тер Штеген: "Пенальти бор эди, аммо ўша вазиятда ҳеч қаерга қоча олмасдим"
13 авг 2018 11:40
Новости
Тер Штеген: "Пенальти бор эди, аммо ўша вазиятда ҳеч қаерга қоча олмасдим"
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Севилья"га қарши бўлиб ўтган Испания Суперкубоги учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Марокашдаги "Стад де Танжер" стадионида ўтган баҳс 2:1 ҳисобида Каталония клубининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйин охирида немис дарвозабони Алейш Видалга қарши қўполлик ишлатди, аммо кейин Виссан Бен-Йеддернинг пенальтисини қайтарди.
"Пенальти бор эди, аммо ўша вазиятда ҳеч қаерга қоча олмасдим. "Барселона" бу совринни ютганидан хурсандман. Биз - қандай ғалаба қозонишни биладиган жамоамиз, бироқ буни ҳар сафар исботлаш керак" - дейди тер Штеген.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии