RU

Последние новости

17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  2 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  5 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4

Стадион билан боғлиқ ҳолат сабаб "Қизириқ" "Бунёдкор" билан ўз уйида эмас, балки Тошкентга ўйнашга мажбур Новости

Стадион билан боғлиқ ҳолат сабаб "Қизириқ" "Бунёдкор" билан ўз уйида эмас, балки Тошкентга ўйнашга мажбур

"Қизириқ" 2024 йилдан эътиборан Лига аъзосига айланди.

У ЎФА томонидан ўтказилган пулка мусобақасида ғолиб чиққани учун шартли равишда "Қизириқ" Биринчи лигага қўшиб олинди.

Эндиликда "Қизириқ" 2024 йилги мавсум давомида Лига томонидан қўйилган талабларни босқичма-босқич яхшилаб бориши керак. Яъни, унинг 2025 йилги мавсумда ҳам Лига аъзоси бўлиб қолиши талабларнинг қандай бажарилгани билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Жамоанинг янги аъзо эканлигидан келиб чиқиб, мавжуд камчиликлар босқичма-босқич бартараф этиб борилиши учун имкон берилади.

Апрель аввалида Лига мутахассислари "Қизириқ" жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган майдонда бўлди. У ҳозирча минимал талабларга жавоб бермайди. Стадион акти тайёр эмас. Шуни инобатга олган ҳолда жамоанинг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги "Бунёдкор" билан ўйини Тошкентда бўлиб ўтади. "Қизириқ", шунингдек, 14 апрель куни "Жайхун" ва 28 апрель куни "Шўртан" меҳмони бўлади.

"Қизириқ" Биринчи лиганинг илк турини 17 апрель куни ўз майдонида "Жиззах" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур беллашув учун Лига томонидан стадионга дастлабки талаблар белгилаб берилади. Уларнинг қай тариқа бартараф этиб борилишидан келиб чиқиб, "Қизириқ" кейинги уй учрашувларини ўз майдонида ўтказиши мумкин бўлади. Лига стадион билан боғлиқ ўзгаришларни сезмаса, у ҳолда "Қизириқ" Биринчи лига учрашувларини ҳам сафарда ўтказишига тўғри келади.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика