RU

Последние новости

13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  2 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  2 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58

Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади" Новости

Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"

Пролига 13-туридан ўрин олган "Арал" - "ФарДУ" (2:0) учрашувидан сўнг "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматилло Қутибаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда оғир баҳсни ўтказдк. Тўғрисини айтсам, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди. Уларда кўп имконият бўлди, биз эса айниқса ўртада бир неча бор тўп йўқотдик. Агар юқори натижани ўйласак, бундай ўйнамаслигимиз керак бўлади.


- Рақибнинг аввалги ва ҳозирги ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Мавсумнинг иккинчи ярмидаги "ФарДУ" биринчи даврадаги жамоадан фарқ қилиши кўриниб турибди. Аввалги иккита баҳс бизнинг назоратимиз остида кечганди. Энди бўлса устунлик "ФарДУ" томонга ўтгандек. Бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман.


- Саламат Қутибаев билан Иззатулла Қутибаев эрта алмаштирилди. Бу нима билан боғлиқ?

- Саламат сариқ карточка олди ва ўйиндан келиб чиқиб уни алмаштирдик. Иззатулла эса бироз чарчаб қолди.


- Кейинги учрашув 20 кундан сўнг бўлади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бу ҳақда ҳамма мураббийлар гапиряпти. Тақвим шундай экан, иложимиз йўқ. Жамоани 14 сентябрь куни бўладиган "Олимпик" билан ўйинга тайёрлаймиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика