Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"
27 авг 10:48
Новости


Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоаси ҳали Еврокубокларда иштирок этишга тайёр эмаслигини маълум қилди.
"Менимча, биз ҳали Еврокубокларда ўйнашга тайёр эмасмиз. Биз АПЛ ва EЧЛда кучли натижага эришишимиз учун ҳозирда жамоани ривожлантиришимиз лозим.
Ўтган мавсумда ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриш учун вақт кераклигини айтгандим. Биз ҳозир жамоанинг пойдеворини қўйиб олишимиз лозим. Шундан сўнг натижалар яхшиланади ва Еврокубоклар ҳақида гапиришга имкон бўлади", - деди Аморим.
Эслатиб ўтамиз, МЮ жорий мавсум АПЛни омадсиз бошлади. Аморим жамоаси дастлабки 2 та турда 1 очко тўплаб, ҳозирда турнир жадвалининг 16-поғонасида кетмоқда.
Похожие новости

Комментарии