Онана Ла Лигага йўл оладими?
26 авг 18:34
Новости
Онана Ла Лигага йўл оладими?
"Манчестер Юнайтед"нинг камерунлик дарвозабони Андре Онана ёзги трансфер ойнасида Манчестер жамоасини тарк этиб, Испания элит дивизионидаги клублардан бирига ўтиши мумкин.
"Indykaila" хабарига кўра, "Бетис" 29 ёшли футболчини сафида кўрмоқчи. Испания клуби раҳбарияти жорий мавсум "Юнайтед" сафида ҳали майдонга тушмаган африкалик дарвозабонни ижарага олиш борасида "қизил иблислар" билан келишиб олиш ниятида.
Бунгача матбуотда "Интер" Онанани қайтаришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Андре Онана ўтган мавсум Англия чемпионатида 34 ўйин ўтказган бўлса, шулардан 9 тасида "нолга" турган эди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии