RU

Последние новости

13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  2 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  2 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58

Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди Новости

Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Машъал" ўртасидаги ўйиндан сўнг (3:1) мезбонлар ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- "Пахтакор" мухлисларини ярим финал билан табриклаймиз. Олға юришда давом этамиз. Мақсадимиз – бош совринни қўлга киритиш. Ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. Сабаби, ҳар бир жамоа курашмоқда. Шунга қарамай, имкониятлардан фойдаланган ҳолда ғалабага эришдик.

- "Пахтакор"нинг ярим финалдаги рақиби ҳақида сўрасам, жамоа танламаймиз, дея жавоб беришингиз мумкин. Эҳтимол, "шерлар" финалга йўл олган тақдирда, қайси жамоа билан тўқнаш келиш қизиқроқ туюларди?

- Шахсий фикримча, "Сўғдиёна" билан тўқнаш келишимизни истайман. Сабаби, ушбу жамоада Жасур Жалолиддинов сингари дўстларим бор. Уларга қарши финалда тўп тепиш қизиқ бўлади. 

- "Пахтакор" охирги ўйинларда стабилликни йўлга қўя олди. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?

- Ҳеч қандай сири йўқ. Вазиятлардан фойдалансак бўлгани. Ҳар ўйин йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин. Бу ўзимизга боғлиқ. Ҳозир ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. 

- Яқинда CAFA Nations Cup турнири старт олади. Бўлажак рақиблар тўғрисида фикр билдирсангиз.

- Бўлажак рақибларни мураббийлар ўрганиб чиқишган. Мақсадимиз – чемпионлик. Чунки мусобақада ватанимиз шаънини ҳимоя қиламиз. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

+2   
27 авг 13:44:37
Уткир Набиев
Пахтакорда уйнаятган ёшларни орасидаги камтар футболчиларидан бири омадларингни берсин ниятларинга етиб юринглар.хозирги пайтда Бир командада содик булиб уйнаш кам учрайди. Шу лардан бири хозирги кунда Хожиакбар Алижонов дир Шу йигитни йулини берсин хозирги ёш Пахтакорчиларга. 54 йиллик Пахтакор мухлисидан.ва бошка катта ёшлик мухлислар билан Дуо киламиз.
+1   
27 авг 15:54:09
Усмонбек
Оддий мухлис сифатида бошкаларди хурматини саклаган холда динамо пахтакор финалда уйнашини хохлардим андижонга бомаганимга 23 йил булибти шу бохона борардим насиб килса
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика