Симоне Индзаги "Манчестер Юнайтед"га рад жавобини берди
08 янв 01:54
Новости
Симоне Индзаги "Манчестер Юнайтед"га рад жавобини берди
Индзаги "Манчестер Юнайтед"да ишлашни хоҳламади.
Tuttosport хабар беришича, инглиз клуби вакиллари "Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Индзаги билан боғланиб, уни АПЛдаги энг юқори маош оладиган мутахассислардан бирига айлантиришни таклиф қилган. Бунинг учун йилига тахминан 15 миллион фунт стерлинг беришга тайёр эканликларини айтишган.
Маълум қилинишича, Саудия клуби билан икки мавсумга 50 миллион евролик шартнома имзолаган италиялик мураббий бу таклифни рад этган. Индзаги ҳозирги ишига эътиборини қаратишни истайди.
"Ал Ҳилол" Саудия Арабистони чемпионатида 12 турдан сўнг 32 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда ҳамда Элит Чемпионлар Лигасида ўз гуруҳининг барча олти ўйинида ғалаба қозонган.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии