RU

Последние новости

08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1

Шаҳзод Убайдуллаев: "Терма жамоадан таклиф олишга тайёрман" Новости

Шаҳзод Убайдуллаев: "Терма жамоадан таклиф олишга тайёрман"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Бухоро"ни йирик ҳисобда таслим қилди.

Мазкур учрашувда бекободликларнинг икки голига муаллифлик қилган Шаҳзод Убайдуллаев ўтган турларда бўлгани каби бу сафар ҳам рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди. Якунда бир қатор номзодлар орасида Убайдуллаевнинг "Бухоро" дарвозасига урган голи сайтимиз томонидан турнинг энг чиройли голи деб топилди. Биз бу борада иқтидорли форварднинг фикрлари билан қизиқдик.

"Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда осон ўйин ўтказмадик. Биринчи бўлимда асосан майдонга мослашишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ҳаракатларимиз ўхшади ва ўзимиз учун керакли натижани қўлга кирита олдик. Шунингдек баҳснинг иккинчи қисмида майдонга тўлиқ мослашиб кўпроқ ҳужум қилишга интилганимиз самарасини берди. Менинг фикримча, "Бухоро" жамоаси футболчилари  иккинчи голдан кейин руҳан синиб қолди ва шунинг ҳисобига ўйинни бериб қўйди. Ғалаба қозониб ҳисобимизга навбатдаги уч очкони ёздириб қўйганимиздан хурсандмиз. 

Терма жамоадан чорлов? Албатта, ватан жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Миллий жамоадан таклиф олишга тайёрман. 

Ҳар бир учрашувда гол уриб жамоамнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишни истайман. Ғалаба билан барча ишқибозларимизни табриклайман",- дейди Шаҳзод Убайдуллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика