RU

Последние новости

22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  2 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  48 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11

Шаҳбоз Беғамов: "Вазият оммавий муштлашув, жанжалларгача боргани ва бунга Эргашевни гол қувончидаги ҳолатини сабаб қилиб келтириш нотўғри" Новости

Шаҳбоз Беғамов: "Вазият оммавий муштлашув, жанжалларгача боргани ва бунга Эргашевни гол қувончидаги ҳолатини сабаб қилиб келтириш нотўғри"

Журналист ва инсайдер Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида кеча бўлиб ўтган «Бунёдкор» ва «Насаф» ўртасидаги жанжалга ўз фикрини билдирди.

«Бунёдкор» — «Насаф» учрашувини телевизорда томоша қилдим. Стадионда эмасдим ва ўйин тугаши билан телевизорни ўчирдим. Ўйиндан кейинги машмашаларни анча вақт ўтиб билдим, видеоларни томоша қилдим.

Ўйин ҳақида айтишим мумкин бўлган нарса шуки, «Насаф» кучли ўйнади. Суҳроб Султонов бўлмаганида катта эҳтимол ишончли ғалаба билан кетарди. Лекин «Насаф» ўйиндаги ушбу устунлигини ҳисобда акс эттира олмади ва натижада дуранг.

Ҳакамлик бўйича ортиқча саволларга ҳожат йўқ менда. Пенальти берилган вазиятда «Насаф» фойда кўрди, зарар эмас. Қизил карточка эса оппоқ қордек топ-тоза. Ҳакам ўйин натижасига таъсир қиладиган қўпол хато қилгани йўқ.

Даврон Эргашевнинг қувончи провакацион чиққани бор гап. Лекин бу унинг қарори, у голни ёки қўлга киритилган 1 очкони шундай нишонлади. Нишонлаш вақтида аниқ бир ҳақоратомуз ҳаракатни кўрмадим. Агарда бирор видеода аниқ бир камситиш ёки ҳақоратомуз ҳаракат бўлган бўлса, унда унга тартиб-интизом қўмитаси тегишли жазоларни беради. Муаммо йўқ. Бу футбол ва унда бу каби эмоциялар нормал, хаттоки керакли ҳолат. Шу учун футболни яхши кўрамиз.

Лекин вазият оммавий муштлашув, жанжалларгача боргани ва бунга Эргашевни гол қувончидаги ҳолатини сабаб келтириш нотўғри. 

Муаммо бошқа тарафда.

«Бунёдкор» тартибли, ҳеч ким билан ортиқча конфликтга бормайдиган ёқимтой жамоа. Унинг айби охирги дақиқаларда ўз уйида яна рақибга гол уриб, хурсандчилик қилганими? Истаганича қувониши мумкин ва буни қоидадан четга чиқмаган ҳолда нишонлашга ҳақли.

Ютсак биз зўр, ютолмасак ҳакамдан айб излаш ёки чидолмай рақибни хурсандчилигини муҳокама қилиш нотўғри.

Ҳамма нарса майдонда қолсин. Бу шунчаки футбол, эмоция берадиган тилло спорт тури. Бошқа чегараларни бузиб ўтишга арзимайди.

• Даврон Эргашевни қилиқлари менга ҳам ёқмади, лекин мен унга голни қандай нишонлашни ўргатишим ёки ўз уйидаги дурангдан қувонишини чеклаб қўйишга ҳаққим йўқ. Характери шунақа экан. Ўтган йили ҳам шундай қилган ва «Насаф» ўшанда майдонда 4та гол билан жавоб берганди. Бу йил «Насаф» майдонда унга жавоб беролмади, балки вақт етмагандир. Лекин майдондан ташқарисида унга бу қилиғи учун жавоб бериш ёки ундан тушунтириш сўраш профессионаллик тарафидан ҳам нотўғри.

Ўйин тугади ва бу мавзу ҳам ёпилгани дуруст. Иккинчи қисмни Қаршидаги майдонда кўрайлик, бўлди.

Бир тарафдан бу нарса ушбу жамоалар ўртасидаги кескинликни ошириб, принципиаллик яратиб қўйди. Катта ўйинлари сони ошди. Лекин бугунги ҳолат катта бир жанжалли вазиятни яратишга арзимайдиган нарса эди. Шунчаки эмоция ва тайёр ғалабани қўлдан чиқаришдан кейинги алам.


Бўптуради.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика