RU

Последние новости

01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  0 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  9 23:40Ла Лига. ​"Атлетико" – "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  1 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  1 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  34 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  4 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1

Санжар Қувватов ҳамкасби Суюновни мақтади, Нестеровни эса Нойерга тенглаштирди Новости

Санжар Қувватов ҳамкасби Суюновни мақтади, Нестеровни эса Нойерга тенглаштирди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов Сингапурга қарши ЖЧ-2022 саралаш баҳсидан сўнг Игнатий Нестеровни Мануэль Нойерга тенглаштирди.

- Ўзбекистон - Сингапур ўртасидаги учрашув ҳақида қайндай фикрдасиз?

- Вазиятлар бўйича таҳлил қилсак, устунлик биз томонда бўлди. Агар вазиятлардан унумли фойдаланганимизда бунчалик қийналмаган бўлардик. Лекин футбол шуниси билан қизиқ. Ҳаяжон, ҳавотир каби туйғулар футболни янада чиройли кўрсатади. Сингапур бизга қарши яхши тайёрлангани кўриниб турди.

- Дарвозабонсиз. Бу учрашувда урилган тўртта голларда посбонларнинг айби бормиди?

- Ўтказилган голларда посбонларнинг айби минимал деб ўйлайман. Тинимсиз ҳужумлардан оқибатида барибир гол қўйиб юборасиз. Терма жамоамиз ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилди. Элдор Шомуродов бош билан зарба бериши ва бирга-бирдан гол уриши дарвозабоннинг айби эмас. Одил Аҳмедов ижросидаги жарима зарбасига келадиган бўлсак, кипер позиция танлашда адашди. У яқин бурчакни ёпишга уриниб, ўша томонга ҳаракатланди ва Аҳмедовнинг айёрона зарбасини қайтара олмади. Элдор ҳақида тўхталадиган бўлсак, битта вазиятда у жамоани муқаррар голдан қутқариб қолди. Тўп Суюновга ва устунга тегиб, майдонни тарк этди. Дарвозабоннинг даражаси шу ерда билинади. Кўп вазият бўлмайди, аммо посбон муҳим паллаларда муваффақиятли ўйнаса бошқа футболчилар ишонч билан, қўрқмасдан ҳаракат қилишади. Агар Элдор ўша вазиятда гол қўйиб юборганда, баҳс умуман бошқача ҳисобда якунланиши мумкин эди. Голга келадиган бўлсак, бош билан зарба бўлаётганда тўп қайси томонга кетишини билмайсиз. Суюнов имкони борича ҳаракат қилди, бироз қўли етмади. Голларда посбонларнинг катта хатоси йўқ деб ўйлайман.

- Сўнгги савол. Айни дамда дунёнинг энг кучли дарвозабони ким?

- Менимча (ўйланиб)... Футболда яхши посбонлар кўп ва мен ўзимга ёқадиганини айтмоқчиман. Мен Марк-Андре тер Штегеннинг ўйинларини қизиқиб томоша қиламан. Касильяс ҳам ёқарди, бироқ у фаолиятини якунлади.

- Тер Штеген деганингизга яна бир савол беришга қарор қилдим. Матбуотни кузатиб бораётган бўлсангиз тер Штеген ва Мануэль Нойер Германия терма жамоаси асосий таркиби борасида бироз тортишиб қолишди. Эсингизда бўлса, ЖЧ-2018гача Мануэль Нойер жароҳатда эди, бироқ бош мураббий бутун мавсум яхши ўйнаган "Барселона" дарвозабонини эмас, Нойерни асосий таркибда майдонга туширди.

- Лёв жуда тажрибали мураббий. Нойер эса жаҳоннинг энг кучли дарвозабонларидан бири. Германияда Нойер тирик афсона бўлса, бизда Игнатий Нестеров. Нестеров формага қайтиши ва яна терма жамоага чақирилиши учун 2-3та ўйин етарли. Тер Штеген нотўғри иш қилган. Посбон "мен асосий дарвозабон бўлишим керак" демаслиги лозим. Чунки ҳаммасини бош мураббий ҳал қилади. Тер Штегенни Нойердан кучли дея олмайман. Мануэлда камдан-кам посбонларда бўладиган қобилият бор. Унинг реакцияси кучли, эгилувчанлиги яхши, оёқда ва қўлда ажойиб ҳаракат қилади. Ҳар тарафлама кучли. Лёв Нойерга ишонч билдирди. "Бавария" посбони эса унинг ишончини оқлади.

- Лёв ва Нойерга боғлиқ савол. Мураббийларнинг севимли футболчиси бўладими?

- Германияда бундай бўлмаса керак. Ким зўр бўлса ўша ўйнайди. Масалан, икки дарвозабон ҳар тарафлама кучли. Бироқ танлашга келганда мураббий майда деталларга ҳам эътибор беради. Агар уларнинг бири футболчиларга айтиб туришда бироз устун бўлса, мураббийлар ўшани майдонга туширади. Менимча, футболда "севимли ўйинчи" деган нарса йўқ.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика