"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди
24 сен 19:29
Новости


"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди
Жамоалар бугун Францияда мусобақанинг 1-турида ўйнайди.
Сешанба кечаси 100 дан ортиқ одам қурол олиб юриш учун қўлга олинди. "Рома" фанатларидан муштлашувлардан фойдалниладиган темир буюм ва кастетлар олиб қўйилди. Айтилишича, италиялик мухлислар "Ницца" мухлислари билан тўқнашувга тайёрланаётган эди, аммо хавфсизлик кучлари аралашуви туфайли жисмоний ёки моддий зарарнинг олди олинди.
Ницца прокурори Дамиен Мартинелли "аниқланган мухлислар гуруҳларидан бири юзлари ёпилган ҳолда эди" деб айтди. Йиғилиш жойида пичоқлар, болғалар ва бронежилетлар каби индивидуал ҳимоя воситалари топилди.
Франция маъмурияти бугунги кунда "Альянц Ривьера" стадионида томошабинларни текшириш энг юқори даражада амалга оширилишини ва "Ницца" стадион ичида тартибни таъминлаш учун кўплаб стюардларни жалб қилишини хабар қилди.
"Рома" мухлислари стадионгача бўлган йўлда кучайтирилган назорат остида бўлади. Уларда чипта бўлса, фақат миллий полиция конвойида шаттл автобусларида олиб борилади ва ўйиндан кейин шу тартибда қайтарилади.
Бундан ташқари, пайшанба куни соат 5:00 гача жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмоли тақиқланади ва одатда кечроқ ёпиладиган тунги клублар соат 2:00 да ёпилади.
Похожие новости

Комментарии