Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"
19 сен 21:55
Новости


Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- "Пахтакор" кучли жамоа эканини ҳамма билади. Шу боис уларга қарши ёпиқ футбол намойиш этдик. Тартибли ҳимояландик, ҳужумда эса бироз омадимиз келмади.
- Ўтган тур жамоангиз "Машъал"га мағлуб бўлганди, бугун эса "Пахтакор" билан дуранг қайд этди. Ҳар иккала баҳсда қандай фарқлар кўзга ташланди?
- "Машъал" билан очиқ футбол намойиш этгандик, бугун эса ёпиқ футболни танладик. Кўп учрашувларда ўз хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юборяпмиз. Кўпинча йигитлар бунга тайёр бўлмай қоляпти. Ёпиқ футбол ўйнаш осонроқ, лекин доим ҳам буни танлай олмаймиз.
- Темур Мамасиддиқов алмаштирилгани нима билан боғлиқ?
- Мамасиддиқов бугун яхши ҳаракат қилди, фақат толиқиб қолгани учун ўрнига бошқа ўйинчини туширдик.
- "Жўжани санайдиган" пайт ҳам яқинлашмоқда. "Шўртан"нинг якуний ҳолатини қандай тасаввур қиляпсиз?
- Ҳаммаси Оллоҳдан. Биз нима бўлишини билмаймиз. Шуни айтишим мумкин, ҳали имконият бор экан охиригача курашамиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш. Клубдаги ҳамма шу мақсад йўлида ҳаракат қиляпти.
Похожие новости

Комментарии