RU

Последние новости

15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  0 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  2 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  2 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  12 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  16 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10

Самандар Шодмонов: "Эртанги ўйинда хато қилмаган холда "Турон"ни мағлуб этмоқчимиз Новости

Самандар Шодмонов: "Эртанги ўйинда хато қилмаган холда "Турон"ни мағлуб этмоқчимиз

Хабарингиз бор, эртага ПРО-Лига 3-тури доирасида Ғузорнинг "Шўртан" клуби ўз майдонида Яйпаннинг "Турон" жамоасини қабул қилади.

Мазкур қизиқарли тўқнашув олдидан мезбонлар сардори, тажрибали футболчи Самандар Шодмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Самандар, жорий мавсумда "Шўртан" олдига қандай вазифалар қўйилган?

-Жамоамиз олдига ПРО-Лигада чемпионликни қўлга киритган холда яна Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, ушбу вазифани уддалашни мақсад қилганмиз.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг, мураббий бўлишни мақсад қилганмисиз?

- Очиғи ҳали кўплаб учрашувларда майдонга тушиб, "Шўртан" ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Насиб бўлса куни келиб футбол мураббийи бўлишни мақсад қилганман.

- Фаолиятингиз давомида турли Қашқадарё клубларида ўйнагансиз. Сизнингча эсда қолган "дерби" қайси ўйин бўлган?

- Ҳа тўғри, бугунга қадар Қашқадарёнинг 3 та клубида ўйнаганман. Биласизми, бу ўйинларнинг ҳаммаси ҳам қизиқарли бўлган, ҳеч бирини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Барча беллашувлар зўр бўлган.

- Бу йилги мавсумдан "Шўртан"да янги бош мураббий - Асрор Алиқулов иш бошлади...

- Ҳа, клубимиз раҳбарияти Асрор Алиқуловнинг имкониятларига ишонгани холда жамоа бошқарувини топширди. Айни вақтда жамоамиз бош мураббийимизнинг кўрсатмалари асосида ишламоқда. Биз футболчилар ҳам Асрор Алиқуловни "Шўртан"ни Суперлигага олиб чиқишига ишонамиз.

- Эртага ПРО-Лиганинг 3-тури доирасида Яйпаннинг "Турон" жамоасига қарши майдонга чиқади. Бу ўйинга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Ҳар бир учрашувда рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. "Турон"га қарши ўйинга ҳам мураббийларимиз кўрсатмалари асосида жиддий тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Бу турда хато қилмаган холда ғалабага эришиб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилмоқчимиз. Шу ўринда карантин вақтида масофадан туриб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмрқчиман. Барчангизга соғлиқ ва тинчлик-тотувлик тилайман!

Тимур Ибрагимов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика