Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди
22 сен 11:31
Новости
Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди
Ўзбекистонлик ҳакам Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигаси томонидан тур учрашувларини бошқариш учун расмий таклиф олди.
У “Арема” — “Персиб Бандунг” ҳамда “Бҳаянгкара” — “Малут Унитед” жамоалари ўртасидаги баҳсларда бош ҳакам сифатида ишлайди.
Бундан ташқари Нажафалиев 2027 йил Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ҳам фаолият олиб боради.
9 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркманистон – Шри-Ланка учрашувида Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди:
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Акобитхўжа Шукуруллаев
9 октябрь куни ўтказиладиган Тожикистон – Малдив ороллари учрашувида эса тажрибали мутахассис Валентин Коваленко инспектор сифатида ишлайди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии
Билвоган яхши-да, админ?