Салинас - Роналдуга: "Сен тарихдаги энг яхши футболчи эмассан, "Олтин тўп"га ҳам арзимайсан"
09 дек 2017 14:35
Новости
Салинас - Роналдуга: "Сен тарихдаги энг яхши футболчи эмассан, "Олтин тўп"га ҳам арзимайсан"
"Барселона" собиқ ҳужумчиси Хулио Салинас "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг сўзларига изоҳ берди.
Олдинроқ, Роналду бешинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритганидан сўнг, ўзини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб атаган эди.
"Сен кучли футболчи бўлсанг - энг яхшисан дегани эмас. Айниқса буюк Месси даврига тўғри келиб қолсанг. Сен тарихдаги энг яхши футболчилар билан бир қатордасан деб ўйламайман, чунки сендандан кучлироқ бўлган футболчилар етарлича. Сен муносиб бўлмаган бу "Олтин тўп" билан ўзингни юпат" - дейди Салинас.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии