Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди
10 мар 13:11
Новости
Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди
Криштиану Роналду Саудия Арабистонини тарк этиб, жароҳатини даволаш учун Испанияга йўл олгани ортидан португалиялик футболчининг келажаги ҳақида кутилмаган тахминлар пайдо бўлди.
Шулардан бири унинг "Челси"га ўтиши билан боғлиқ эди. Аммо ҳақиқат нималардан иборат?
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо бу маълумот катта шов-шувга сабаб бўлганига қарамай, унда ҳеч қандай ҳақиқат йўқлигини айтди:
"Сўнгги кунларда кўпчилик мендан шу мавзу ҳақида сўради, балки Англияда ҳам бу ҳақда қандайдир ишоралар чиққан бўлиши мумкин, лекин бу албатта мутлақо фэйк хабар. Роналду ва "Челси" ўртасида умуман ҳеч нарса йўқ. Менимча, ҳеч қандай қўшимча тушунтиришлар ҳам шарт эмас", – деди Романо.
Аввалроқ Роналдунинг жароҳати жиддий экани, бу унинг март ойида Португалия терма жамоаси ўйинларида қатнашишини сўроқ остига қўяётгани ҳақида хабар берилган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии