RU

Последние новости

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  4 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  10 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" майдонида бир очко ёмон натижа эмас" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" майдонида бир очко ёмон натижа эмас"

Coca Cola Суперлигаси доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бугунги ўйиннинг савияси ва даражаси юқори ўтди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ўйин анчагина жанговор ўтди. Ўйин давомида биз рақиблардан кўра кўпроқ имкониятларга эга бўлгандик. Ғалабага ҳам лойиқ эдик. Бироқ бугун "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов анчагина ишончли ҳаракат қилди ва 3-4та ажойиб сейвлар намойиш қилди. Голдан кейин ҳам ўзимизга ишониб, дуранг учун ҳаракат қилдик ва мақсадимизга эришдик. Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларимиз ҳам учрашув якунига қадар ўзларининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан ажралиб туришди. Бироқ ўйиннинг келиб чиқишидан ҳисобга олсак, баҳс дурангга ҳам лойиқ эди. "Навбаҳор" майдонидаги 1 очко ҳам биз учун катта натижа. Умид қиламанки, шундай ажойиб ўйинимизни мавсум якунига қадар сақлаб қола оламиз. Шунингдек, "Навбаҳор" мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ўйин якунида майдонни тарк этаётганимизда улар бизни ажойиб тарзда кузатиб қўйишди. Бу жуда ҳам ёқимли.

Биласиз, биз учун керакли бўлган кўплаб футболчилар жамоани тарк этганди. Ёш футболчилар билан қолгандан кейин клуб раҳбарияти бизга жамоани шакллантириш, уларга катта ўйин амалиёти бериб, уларни сайқаллашни вазифа қилиб берганди. Аммо мавсум бошида кучли ўйин кўрсатиб турганимиздан кейин юқори мақсадларни ҳам кўзлагандик. Яхши ўйин кўрсата бошлагандик. Ҳозирги бир очко эса бизга олдимиздаги мақсадларнинг бир қисмини бажаришга бўлган имкониятни қолдиряпти.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика