"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин
23 сен 23:54
Новости


"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин
Барселона шаҳар кенгашининг маълум қилишича, "Камп Ноу"нинг сертификатлаштириш жараёни якуний босқичда, аммо ҳали тугалланмаган. Ла Лиганинг 7-тур ўйинини "Барселона"нинг асосий стадионида ўтказишга тўсқинлик қилаётган камчиликлар, асосан хавфсизлик соҳасида аниқланган. Хусусан, фавқулодда вазиятлар юз берганда томошабинларни эвакуация қилиш талабларига тўлиқ риоя қилинмаган.
"Барселона" барча талаблар бажарилганини таъкидлаган, шаҳар ҳокимияти эса аллақачон қурилиш ишларини якунлаш сертификати, сертификатлаштирувчи ташкилотдан назорат ҳужжати, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги ва экология хизматларидан ижобий хулосалар олганини айтган. Клуб биринчи босқич якунланди деб ҳисоблайди. Барселона шаҳар ҳокимияти эса буни расман инкор этди.
Шундай қилиб, "Сосьедад" (28 сентябрь) ва ПСЖ (1 октябрь) билан ўйинлар Барселона шаҳридаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади
Похожие новости

Комментарии