RU

Последние новости

14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  0 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  7 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  13 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  6 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди” Новости

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди”

2023 йил топ-5 лигалари вакиллари орасида тўпурар бўлиб турган МЮ форварди Маркус Рэшфорд сермаҳсуллиги ҳақида фикр билдирди.

“Бу борада менга машғулотлар ёрдам берди дея олмайман. Очиғи, энг муҳим ўзгаришлардан бири – янги менежер ва мураббийларнинг келиши. Улар клуб менталитетини аввалги даражага қайтаришди ва бу менга жуда катта таъсир ўтказди.

Шунингдек, ёзги таътилни тўғри ташкил қилганим ҳам менга ижобий кўриниш берди. Фаолиятимнинг бошидан буён футболни бошимдан чиқариб юборган ҳолда яхши дам олиш имкони бўлмаган, аммо ўтган ёзда бунинг уддасидан чиқдим. Майдонга қайтиш жуда хоҳлаётганимнинг омилларидан бири шу эди. Қайтишга “чанқоқ” эдим ва мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутдим.

Тен Хагнинг асосий сифати, менимча, қатъиятлик. У учун ҳар бир жиҳат муҳим. Агар 2:0 ёки 3:0 ҳисобида олдинда бўлганимизда гол ўтказиб юборсак, у бундан хурсанд бўлмаслигини биламиз. Ва бу бутун жамоага таъсир қилади. Энди мен ва қолган ҳужумчиларимиз ҳам ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишга интиляпмиз.

Илгари 1:0 натижаси билан олдинда борганимизда гол ўтказиб юбормаслик жуда муҳим саналарди, аммо 4:0 ҳисобидаги устунликда ўтказиб юборилган гол у қадар қўрқинчли эмасди. Ҳозир эса ҳар дақиқада юқори даражада бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз ва гол ўтказиб юбормаслик учун бор кучимиз билан меҳнат қиламиз”, дейди Рэшфорд.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика