"Реал" тажрибали футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
01 фев 00:40
Новости
"Реал" тажрибали футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
"Қаймоқранглилар" футболчига умид боғламоқда.
Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячи Тони Кроос билан шартномани узайтириш истагида, дея хабар берди "Cadena Ser".
"Реал" футболчини камида яна бир йил ўзида сақлаб қолиш ниятида. Футболчининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Мадридликлар германиялик футболчига 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилади.
Кроос 10 йилдан бери "Реал"да ўйнамоқда. 34 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Комментарии